Исломий инқилоб йўлидаги жиҳод ва шаҳидлик ҳамда иймон йўлидаги курашлар
Эрон исломий инқилоби катта ўзгаришларнинг бошланиши эди. Ушбу ўзгаришлар жиҳод ва шаҳидлик мактабига таяниб бошланди ҳамда қийинчилик ва оғир кунларни бошдан ўтказиб, фидокорлик ва жонкуярлик билан янада мустаҳкамланди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Исломий инқилоб йўлидаги жиҳод ва шаҳидлик ҳамда иймон йўлидаги курашлар”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Эрон исломий инқилоби катта ўзгаришларнинг бошланиши эди. Ушбу ўзгаришлар жиҳод ва шаҳидлик мактабига таяниб бошланди ҳамда қийинчилик ва оғир кунларни бошдан ўтказиб, фидокорлик ва жонкуярлик билан янада мустаҳкамланди. Эроннинг инқилобий халқи йиллар давомида шоҳаншох режимига қарши курашиб, ўзларининг мағлуб бўлмас ва енгилмас руҳиятларини ва матонатларини намоён этишди. Қийноқлар ва азоб-уқубатлар ҳамда сургун қилиш ва ўлимга ҳукм қилиш каби чораларнинг барчаси, Эрон халқининг иймон-эътиқодига заррача бўлсада таъсир қилмади ва уларни ўз йўлларидан қайтара олмади. Исломий инқилоб ғалабасидан кейинги йилларда ҳам хавф-хатарлардан қўрқмаслик ва ўз ҳаётларини инқилоб армонларига бағишлаш руҳияти, Ислом ва Эроннинг юксак бўлиши ва янада равнақ топиши йўлида катта таъсир ўтказди ва ушбу руҳият, Эрон халқининг саботли ва қатъиятли бўлишини қўллаб–қувватлаб турди. Эрон халқи ҳақиқий ва чинакам жиҳод ғояларига ва ишончига таяниб, бутун дунёдаги қудратли давлатлар ҳимоясида бўлган ва тараққий этган қуроллар билан таъминланиб турган душман қаршисида 8 йил давом этган уруш майдонида ҳам ўз жонларини аяшмади ва ўзларининг фидокорликларини мардонавор намойиш этишди.
Эронлик жасур ва мард довюраклар ушбу жанг майдонида шижоат ва ботирлик ҳаракатларини кўрсатишди. Ушбу ҳаракатлар эса, ҳозирги замонда мисли кўрилмаган қаҳармонлик бўлиб, тарихда абадий муҳрланиб қолди. Дарҳақат, ушбу инқилоб юксак инсоний қадриятларга ҳаёт бағишлаш бўлиб, илоҳий иймонни қайта жонланишига катта туртки берди. Натижада эса, исломий инқилоб диний ва юқори даражадаги инсоний қадриятларини қайта тиклаш ва армонларини рўёбга чиқариш йўлида курашиш, шаҳидлик ва матонат намунасига айланди ҳамда адолатга ва озодликка чанқоқ бўлган халқлар учун тенглик ва адолат рамзига айланди. Исломий инқилоб ниҳол бўлиб, маҳаллий маданият ва диний таълимотларга таяниб ватан тупроғида илдиз отди ва кейинчалик минглаб маданий ҳаракатлар ушбу исломий инқилоб илдизини суғориш учун имконият ва замин яратди. Шу боисдан, исломий инқилоб ғаласига 39 йил ўтган бўлсада, ҳалигача зўравон қудратлар қаршисида қатъиятлик кўрсатиб келмоқда ва Исломий инқилоб пойдевори янада мустаҳкамланди ҳамда инқилоб ниҳоли улкан ва мустаҳкам дарахтга айланди.
Айни пайтда ушбу инқилоб дарахтининг сояси дунё халқларига ва мамлакатларга шодлик-хуррамлик ва қувонч бағишламоқда ҳамда исломий ғоя ва тафаккурлар шунингдек маҳаллий тамойилларга асосланиб, Ислом оламининг уйғонишига кучли туртки бермоқда. Эрон юртининг маданий истиқболи, инқилоб ғалабасини эълон қилиш билан айниқса маданият кўламида эрксевар халқлар учун катта руҳ бағишлади. Ушбу инқилобдан келиб чиққан хурсандчилик ва шодлик ҳамда армон ва қадриятларнинг рўёбга чиқиши, шубҳасизки, шаҳидлик мақомига эришиш йўлидаги жиҳод ва ҳаракатлар руҳиятини янада жонлантирди ва исломий инқилоб маданиятига айланди. Майкл Фишер “Эрон, мазҳабий баҳсдан тортиб инқилобгача” номли китобида ушбу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиб шундай ёздики, Эронда инқилобнинг юзага келишида гарчи сиёсий ва иқтисодий сабаблар рол ўйнаган бўлсада, бироқ инқилоб шакли ва инқилобнинг рўй бериш жойи диний анъаналардан келиб чиққан эътирозлар натижасини ҳам ўз ичига қамраб олади. У ва бошқа ёзувчиларнинг фикрича, Шохнинг иқтисодий ва сиёсий чоралари ва ҳаракатлари турли ижтимоий қатламларга ва гуруҳларга салбий таъсир ўтказган. Шунингдек, Эрон жамиятида озодликнинг йўқлиги ҳам кенг кўламда сезилиб турарди. Аммо, одамларда рўй берган ўзгаришлар, шиа йўналишидаги инқилобий маданият эдики, бу ҳам бўлса инқилоб ғалабасининг шаклланишига сабаб бўлди.
Агар, бугунги кунда инқилоб ва ислом тизими ҳимоячилари шижоат ва ифтихор билан Эрон чегараларидан ташқарида ҳам террористик гуруҳ унсурларига қарши иқтидор билан кураш олиб боришади ва Ҳарам мудофаачилари сифатида Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашда ҳам аввалги сафда туриб, қатъиятлик кўрсатишмоқда ва шаҳид бўлишмоқда. Бу эса, муқаддас мудофаа давридаги абадий қадриятларнинг айни пайтда ҳам давом этаётганидан далолат қилади. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ўтган йили июл ойида Муқаддас мудофаа йилларида фаол бўлган маданий дастурларнинг ижро этувчилари ва мутахассислари ҳамда маданият арбоблари билан шунингдек қўмондонлар ва жангчилар билан ўтказган учрашувида шундай таъкидлаб ўтдиларки, муқаддас мудофаа даври моддий зарар ва инсоний талафотларни ўз ичига олиш билан бирга, бугунги кун ва келажак учун муҳим таъсирга ҳам эга бўлган эди. Жамият ичида инқилобий руҳиятни янада мустаҳкамлаш ва сақлаб қолиш ҳамда инқилобнинг бардавом бўлиши, ўша даврнинг таасуротларидан ва хотираларидан ҳисобланади. Агарда, ўша даврда жиҳодий ҳаракатлар ва фидокорликлар бўлмаганида эди, шубҳасизки инқилобий руҳият хавф остида қолиши муқаррар эди. Албатта, мазкур инқилобий қадриятлар, шаҳидлик мақомига эришиш йўлидаги жиҳод қилиш руҳияти маълум бир замон ва махсус воқеалар билан чекланиб қолмас эди. Балки, узлуксиз ва бардавом жараёнлар, ҳаракатлар ва интилишлар янада такомиллашди ва Эрон халқининг армонларини қамраб олди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.