Инқилоб раҳбари: шу йилги 22 баҳман куни энг томашабоп маросимлардан бўлади
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Айёмуллоҳ ва Ислом Инқилобининг муҳим муносабатлари ва маросимлари исломий тузумнинг изчиллиги ва мустаҳкамлигининг нишонаси эканлигини таъкидлаб дедиларки, Аллоҳ Таолонинг лутф- инояти билан шу йилги 22 баҳман куни кенг -қамровли даражада нишонланиб, энг томошабоп ва қизғин маросимга айланади .
Бугун Исломий Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ҳижрий- қамарий 1357 йил баҳман ойининг 19 -сида Эрон ҳаво кучларини Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ билан байъат-қасамёд қилгани йиллиги муносабатида Эрон армиясининг ҳаво -ҳужумларига зид марказлари вакиллари, ҳамда ҳаво- кучлари қўмондонлари ва ишчилари билан учрашганида АҚШ ва бошқа айрим давлатлар масъулларининг асоссиз иддаолари туфайли халқ орасида душман ўзининг ёвуз мақсади ва сиёсатларини ижро этиш ҳолидадир деган фикрлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо Парвардгор ҳимояти ва изн-иродаси билан эронликларни шу йилги 22 баҳман кунини ҳам олдинги йилларга қараганда кенг қамровли нишонланиши ва унда қизғин иштирок этишларига ишончим комил деб айтдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ислом Инқилобини трик бир ҳақиқатга ўхшаттириб Инқилоб қудрати ва мустаҳкамлигини олдинги йилларга кўра ошганлигига тўхталиб, бугунги инқилобчилар олдинги инқилобчилардан ҳам огоҳроқ, ҳушёррроқ ва матонатлироқ бўлишган, шу боисдан Инқилоб ҳам янада ривожланиб, мукамаллашган деб изоҳлаб ўтдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари шунингдек, халқаро миқёсидаги зулм- истибдодга қарши кураш ҳамда унинг нотўғрилиги ва асоссизлигини фош этиш масаласини Эроннинг принсипиал сиёсатларидан бўлганини таъкидлаб, бугун дунёдаги энг золим ва шафқатсиз режимлардан бири АҚШ ҳукуматидир . АҚШ ҳукумати ҳатто ИШИД террорчи гуруҳидан ҳам хатарли ва ёвузроқдир деб изоҳладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари, ИШИД террорчи гуруҳини АҚШ давлати томонидан вужудга келтирилгани ҳамда АҚШнинг ҳозирги президентини ҳам президентлик сайловлари жараёнига бу мавзуга ишора қилиб тан олганини баён қилар экан, АҚШ давлати ИШИДни ташкил этишига қўшимча бу терроррчи гуруҳни қўллаб қувватлади, аммо шу билан бирга халқаро миқёсидаги таблиғотларида юзсизлик билан инсон ҳуқуқлари, дунё мазлумлари ва ҳатто ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилишни иддао қилмоқда. Шу сабабдан ҳақиқатларни фош қилиб, Вашинггтон давлатининг барча иддаоларини асоссиз ва ёлғон эканлигини ошкор қилиш зарур деб изоҳладилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Фаластин халқига нисбатан давом этаётган золимона сиёсатларни ҳимоя этиши, Яман халқини оммавий қирғин этилишини кўриб туриб уни қўллаб қувватлаши ҳам АҚШ давлатининг золимлиги ва шафқатсизлигининг бошқа намуналаридан эканлигини таъкидлаб, Ямандаги инфратузилмалар ва бу мамлакатдаги мазлум халқи қарйиб ҳар куни АҚШ ҳарбий самолётлари томонидан нишонга олиниб, АҚШда ишлаб чиқарилган қурол -яроқлар билан нобуд этилмоқда, аммо АҚШ давлати бу масалага умуман эътибор қаратмайди. Ҳатто бир парча темирни намойиш бериб Эронда ишлаб чиқарилган ракета қолдиғи эканлигини иддао қилади деб қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари минтақа воқеа -ҳодисаларида Эрон ислом жумҳуриятининг позициясига тўхталиб, Осиё ғарби минтақасида муқовамат кучлари масаласида эса АҚШ давлати муқовамат ҳаракатини издан чиқариш ва нобуд этишни мақсад қилганди, аммо бизлар ҳардоим зулм қаршисида тура олганмиз. Бугунги кунда АҚШ ўз мақсадига эриша олмагани аммо биз истаган мақсадимизга эришганимизга бутун дунё шоҳид бўлмоқда деб аниқлик киритдилар.