Руҳоний: Теҳрон Ӯзбекистон билан муносабатларнинг ҳартомонлама ривожланишини қӯллаб-қувватлайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i29541-Руҳоний_Теҳрон_Ӯзбекистон_билан_муносабатларнинг_ҳартомонлама_ривожланишини_қӯллаб_қувватлайди
Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний деди: Эрон Ӯзбекистон билан ҳартомонлама муносабатларни жадал суръатларда ривожлантиришни қӯллаб-қувватлайди.
(last modified 2026-02-18T05:32:28+00:00 )
феврал 11, 2018 15:02 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Теҳрон Ӯзбекистон билан муносабатларнинг ҳартомонлама ривожланишини қӯллаб-қувватлайди

Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний деди: Эрон Ӯзбекистон билан ҳартомонлама муносабатларни жадал суръатларда ривожлантиришни қӯллаб-қувватлайди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг  Президенти Ҳасан Руҳоний кеча, 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан мулоқот чоғи Теҳрон ва Тошкент ӯртасидаги маданий муносабатларни ривожлантиришнинг заруратини таъкидлаб, деди:  маданият ва маънавият соҳасида Эрон ва Ӯзбекистон ягона илдиздан баҳра олишади. Бу икки мусулмон мамлакат меҳр –муҳаббатга асосланган раҳмоний исломни экстремизм ва зӯравонликка қарши қӯйиб, якдиллик билан ривожланиш сари қадам қӯйишлари мумкин.

Ҳасан Руҳоний шунингдек, Эрон ва Ӯзбекистоннинг минтақавий масалалар бӯйича ӯзаро жиддий ҳамкорликларига ишора қилиб, деди:  Теҳрон қӯшни ва минтақа мамлакатларида тинчлик-осойишталикнинг барқарорлашувига юксак аҳамият қаратади. Шу сабабли бу икки мамлакат минтақада барқарор тинчликни вужудга келтириш ҳамда террорчилик ва зӯравонликка қарши кураш бобида ҳамкорлик қилишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон Президенти  ва халқини Исломий Инқилоб ғалабасининг 39-йиллиги муносабати билан табриклади ҳамда Эроннинг минтақа ва жаҳон сиёсий вазиятига ӯтказадиган таъсирини таъкидлаб, илова қилди: Ӯзбекистон барча имкониятлардан фойдаланиб Эрон Ислом Жумҳурияти билан муносабатларнинг янги даврини бошлашга ҳаракат қилади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов шунингдек эронлик касбдоши Муҳаммаджавод Зариф билан учрашиб мулоқот қилди.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама этишди.