22 баҳман явмуллоҳида томошабоп намойишлар ўтказилди
Бугун Исломий Эроннинг миллионлаб халқи давлат масъуллари билан биргаликда шу йилги 22 баҳман кунига бағишланган томошабоп намойишларда кенг- қамровли даражада қатнашдилар.
Бугун якшанба 22 баҳман куни Исломий Эрон халқиниг турли қатлами Ислом Инқилоби ғалабасининг 39 йиллиги муносабатида Теҳрон шаҳри шунингдек мамлакатнинг мингдан ортиқ шаҳар ва шаҳарчаларида яна бир маротаба Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси ва ҳозирги Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий билан байъат қилдилар.
Бутун Эрон халқи Инқилоб ғалабасининг 39 чи йиллигига бағишланган куча- намойишларда Эроннинг 3 рангли байроғини қўлга олиб бир овоз билан " Истиқлол, Озодлик, Исломий жумҳурият" - шиорларини эълон қилиб, ҳаргалгидек " АҚШ юқолсин", " Исроилга ўлим" деган шиорларини такрорладилар.
Шу ҳолда Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Теҳроннинг "Озодий" майдонида Ислом Инқилобининг 39 чи йиллиги муносабатида ўтказилган махсус маросимда сўзлаган нутқида АҚШ давлатини халқаро миқёсида Эрон халқига қарши олиб бораётган душманона сиёсатларини кетмакет мағлубиятга учраганига ишора қилар экан, АҚШ давлати Эрон ички ишларида дахолат қилиш ва аралашишни мақсад қилганди, аммо Эрон халқи, ваҳдат, бирлик, матонат, қарши кураш билан Вашингтоннинг барча ёвуз мақсади ва фитна -низоларини чипакка чиқара олди деб айтди. Ҳасан Руҳоний шунингдек, эндиликда минтақа тинчлиги ва осойишталигини янада мустаҳкамланиши, АҚШ давлати ва сионистик режимини тобора кучсизланиши ҳамда Эрон халқини ривожланиш ва тараққиёт сари йўл олишида янги мувафаққиятларга эришиши ва шодлик -қувончига шоҳид бўламиз деб таъкидлади.
Шу ҳолда 22 баҳман кунида ўтказилган ушбу кенг қамровли намойишлар сўнггида қатнашувчилар чиқарган резолюциясида АҚШнинг душманона сиёсатлари, ёлғончилиги ва макр- найрангидан нафратланиш билдириб, АҚШ яъни "Буюк шайтонни " ядровий келишувни бузишга уринаётганига ишора қилиб, жинояткор Вашингтон давлати илгаригидек Эрон халқининг биринчи рақамли душманидир деб эълон этдилар.
Намойишчилар ислом дунёси, эрксевар ва исломий ҳаракатлар хусусан Фаластин ва муқовамат кучларининг бирлиги, ваҳдати ва ҳамкорликларини қўллаб-қувватлаб, жинояткор АҚШ давлатини сионистик режим пойтахтини Байтулмуқаддасга кўчириш лойҳасини расман тан олиши ҳамда Яман ва Баҳрайнда Ол Сауд режими қабиласининг ваҳшиёна жиноятларини кескин қораладилар.
Муқаддас Машҳад шаҳрида ҳам 22 баҳман куни ўтказилган намойшларида юз минглаб эронликлар қатанишиб, ўз қўлида Эрон байроғи, Ҳазрат Имом Хумайний /р.а / ва Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари суратларини олиб " Аллоҳу акбар", АҚШ ва сионистик режими юқолсин" шиорларини эълон этлдилар. Бу хусусда ҳамкоримиз Вафо Назарий тайёрлаган махсус репортажни тингланг: