Теҳрон жума намози хутбалари
22 -баҳмандаги кўча намойишлари Инқилоб ғоялари ва қадриятларини ҳимоя этишда Эрон халқининг иродасини кўрсатди.
Ҳужжатулислом валмуслимин Муҳаммад Ҳасан Абу Туробифард Теҳрон жума намозининг бугунги хутбаларида Исломий Инқилоб ғалабаси кунига бағишланган кўча намойишларида Эрон халқи дўстлар ва душманлар олдида ўзининг темир иродасини кўрсатганини таъкидлаб, илова қилди: Эрон халқига Аллоҳ раҳмати ва иноятининг давом этаётгани ушбу кўча намойишларининг муҳим хабари эди.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатибига кўра, 22-баҳман маросимларининг иккинчи муҳим хабари Эрон Ислом Жумҳурияти асосчиси Имом Хумайний (р) ва Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари билан Эрон халқи ўртасидаги уланишларнинг мустаҳкам бўлиши эди.
Имом-хатиб, шунингдек, Эрон халқи қисқа муддат ичида сабр билан бугунги муаммоларни ҳал этиб, эртанги қудратга етишини ҳам таъкидлади.