Вилоятий: Муқовамат ҳаракати америкаликларни Суриянинг Фрот шарқидан қувиб чиқаради
(last modified Sat, 17 Feb 2018 13:28:17 GMT )
феврал 17, 2018 18:28 Asia/Tashkent
  • Вилоятий: Муқовамат ҳаракати америкаликларни Суриянинг Фрот шарқидан қувиб чиқаради
    Вилоятий: Муқовамат ҳаракати америкаликларни Суриянинг Фрот шарқидан қувиб чиқаради

Америкаликлар ва сионистлар Ливан, Сурия ва Ироқда мағлуб бўлганларидек, муқовамат ҳаракати уларни Суриянинг Фрот шарқида ҳам қувиб чиқаради. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчисининг таъкидлашича, америкаликлар ва сионистлар Ливан, Сурия ва Ироқда мағлуб бўлганларидек, муқовамат ҳаракати уларни Суриянинг Фрот шарқида ҳам қувиб чиқаради. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий Бағдодда шундай айтдики, Америка ва Ғарб давлатлари янги Ўрта Шарқ лойиҳасини амалга ошириш учун исломий жамиятни орасини бўлиб ташлашга ҳаракат қилмоқди. 

Унга кўра, америкаликлар Фрот шарқида жойлашиб олиб Сурияни тақсимлашга уринади. Лекин, муқовамат ҳаракати уларни ушбу минтақадан чиқариб юборади. Вилоятининг айтишича, Америка ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон ислом уммати ва ислом жамияти ўртасида ихтилоф келтириб чиқариш мақсадида минтақада фитналар келтириб чиқариш учун ғаламислик ҳаракатларини амалга оширишни кўзламоқда. 

Шунингдек, улар исломий ўлкаларнинг бирлашиб кетишларини олдини олиш мақсадида НАТО учун база барпо қилишни режалаштирмоқда.  

Ёрлиқ