Теҳрондаги Посдорон хиёбони безорилардан тозаланди
Бугун Эрон ислом жумҳурияти ҳуқуқ -тартибот кучлари нотиғи Теҳрондаги Посдорон хиёбонининг хавфсизлик ва тинчлигига халал етказувчи безорилар ва фирибга учраган шахслардан тозаланганлиги ҳақида хабар берди.
Эрон телерадиокомпаниясинининг хабар қилишича, Эроннинг ҳуқуқ- тартибот органи нотиғи генерал Саъид Мунтазир Алмаҳдий, Эрон ислом жумҳурияти ҳуқуқ -тартибот кучларининг ташаббуси ва саъй- ҳаракати билан умумий маконларда хавфсизлик ва тартиботни бузган 300 нафар безорилар қўлга олинган деб айтди.
Эрон ислом жумҳурияти ҳуқуқ- тартибот органлари наттоғи шунингдек, Теҳрон шаҳрининг Посдорон хиёбонида тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш учун хавфсизлик кучларининг кечанги амалиётларида, Эроннинг уч нафар ҳуқуқ- тартибот кучлари ва икки нафар басижийлар -кўнгилли кучлари шаҳид бўлдилар деб қўшимча қилди.
Генерал Саъид Мунтазир Алмаҳдий шунингдек, бу амалиётда 30 нафарга яқин хавфсизлик ходимлари ва тартибсизлик омилларини жароҳат олганини тасдиқлади.
Эрон ислом жумҳурияти ҳуқуқ- тартиботнинг уч нафар ходимлари эса безорилардан биринини автобус билан одамлар устидан босиб ўтани оқибатида шаҳид бўлдилар. Авбошлардан бирини ўз машинасини басижийлар томон ҳайдагани ва уларни босиб ўтганида бир басижий шаҳид бўлди.
Безорилардан бири басижийлардан бирини пичоқ билан урганида у ҳодиса жойида шаҳид бўлди.
Безориларнинг ушбу ваҳшиёна ҳатти -ҳаракатида Теҳрондаги Посдорон хиёбонидаги кўп автомашиналарга зарар етказилди.
Эндиликда Теҳроннинг Посдорон хиёбони вазияти тинч-барқарор бўлиб, ҳуқуқ- тартибот органлари назоратидадир.