феврал 20, 2018 18:58 Asia/Tashkent
  • Руҳоний ва Эрдўған
    Руҳоний ва Эрдўған

Эрон президенти Сурияда хавафсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун Остона ва Сочи музокараларини катта умид бағишлаши тайин деб айтди.

Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти  туркиялик касбдоши Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатида  минтақа масалалари хусусан терроризмга қарши кураш ҳамда Сурия бўҳронини ҳал этиштўғрисидаги  Эрон, Туркия ва Россиянинг учтомонлама  маслаҳатлашувлари ва ҳамкорликларининг ижобий таъсирига тўхталиб, талаб даражасидаги мақсадларга эриша олиш учун Теҳрон-Анқара -Москва ўртасидаги музокаралар ва ҳамкорликларни янада кенгайтириш зарулигини таъкидлади.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  телефон орқали ушбу суҳбатидаа  терроризмга қарши кураш,  Сурия ҳудудларини террорчи гуруҳлардан тозалаш ҳамда минтақадаги сепаратизм ва экстермизмга қарши курашни Эрон ва Туркия давлатларининг муштарак мақсадларидан эканлигига ишора қилар экан, бугунги кунда  зўравон қудратларни минтақани тақсимлаш ва ўзлари истаган ҳукуматларни тайинлашга қаратилган саъй- ҳаракатлари яққол кўзга ташланмоқда, шунингдек  ҳамкорликларни кенгайтириш ҳамда хавотирланишларга барҳам бериш учун янги саъй- ҳаракатлар қилиш зарур деб айтди.

Ҳасан Руҳоний  минтақа мамлакатларига нисбатан АҚШ ва сионистик режимининг фитна - низоларига тўхталиб, Эрон ва Туркия давлатлари минтақавий ва халқаро масалаларда қўшма қарашга эгалар, шу сабабдан  ҳамкорликларни чуқурлаштириш орқали Остона музокараларидаги келишувларни ижро этишга саъй- ҳаракат қилиш даркор деб изоҳлади.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам телефон орқали бу суҳбатда  Африн минтақасида Туркия ҳарбий кучлари ҳузури сабаби ва қандайлигини шарҳлаши билан  Анқара давлати  минтақадаги барча мамлакатлар Сурия яхлитлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилишлари зарур деган  ақидага эага деб таъкидлади.

Эрдўған шунингдек  терроризмга қарши кураш, ҳамда минтақавий ва халқаро масалаларда Эрон давлатини Туркия позициясини  қўллаб қувватлашишига алоҳида  миннатдорчилик билдириб,  Сурия бўҳронига ечим  топиш учун Туркия, Эрон ва Россия ўртасидаги  музокараларни давом эттиришни таъкидлади.

Ёрлиқ