МАГАТЕ: Эрон Баржом доирасида амал қилиб келмоқда
-
МАГАТЕ
Халқаро атом энергияси ташкилоти яна бир бор Эроннинг ядровий фаолиятларини бутунлай Баржом дастурига муносиб ва мувофиқ равишда давом этаётганини тасдиқлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча МАГАТЕ бош директори Юкио Амано Эрон давлатининг Баржом дастурини риоя қилаётганини таъкидлаб, Эрон давлати денигизчилик соҳасида ҳам тинч мақсаддаги ядровий технологиядан фойдаланмоқчи бўлгани борасида бизни хабардор этган деб эълон қилди.
Юкиа Амано Эрон ядровий дастурининг вазияти борасидаги сўнгги ҳисоботида Эрон давлати уранни ва қуюқ сув учун тайин этилган чорчубасига риоя қилмоқда деб тасдиқлади.
Мазкур хабарга асосан, Эрон илгаригидек МАГАТЕга келишув доирасида ўз ядровий фаолиятини назорат қилишига ижозат берган.
МАГАТЕдаги Эрон ислом жумҳуриятинининг доим намояндаси ва элчиси Ризо Нажафий ҳам Юкиа Амано ҳисоботига ишора қилиб, Баржомни ижро этила бошланганидан бери 10 чи ва Баржомни ижро этилишини аниқлаш борасидаги бошқарувчилар кенгашининг 9 чи кварталлик ҳисоботи бўлган МАГАТЕнинг сўнги ҳисоботи яна бир бор Эроннинг ядровий фаолиятларини бутунлай Баржом доирасида эканлигини тасдиқламоқда деб таъкидлади.