Инқилоб муаззам раҳбари: Ишчи шаҳидларга эҳтиром кўрсатиш икки ҳисса аҳамиятлидир
(last modified Mon, 26 Feb 2018 13:00:09 GMT )
феврал 26, 2018 18:00 Asia/Tashkent
  • Инқилоб муаззам раҳбари: Ишчи шаҳидларга эҳтиром кўрсатиш икки ҳисса аҳамиятлидир
    Инқилоб муаззам раҳбари: Ишчи шаҳидларга эҳтиром кўрсатиш икки ҳисса аҳамиятлидир

Эрон ислом жумҳуриятига қарши қўзғолон кўтаришга бўлган уринишларнинг барбод бўлишига ишора қилиб, шундай айтдиларки, душманнинг сиёсий ғаламизликларидан бири, бу ишчиларни корхоналарда иш ташлаш ва исён кўтаришга ундаш эди

Исломий инқилоб муаззам раҳбари айрим табақалардаги шаҳидларни жумладан ишчи шаҳидларга эҳтиром кўрсатиш икки ҳисса аҳамиятлидир деб айтдилар. Негаки, инқилоб давридаги ҳар қандай рўй берган ҳодисаларда, мунофиқ гуруҳларга қарши курашда ва муқаддас мудофаа йилларида ғайрат ва шижоат билан майдонга чиқишди. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг 5-феврал куни Эрон ишчилар жамиятининг 14-минг шаҳидлари конгресси мутахассислар билан учрашган чоғларидаги баёноти, бугун душанба куни Теҳронда ушбу конфренция ўтказиладиган жойда нашр этилди. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари эронлик шаҳидларни хотирлаш ва улуғлашни, Эрон устида шаҳидларнинг сояси боқий қолиши учун илоҳий ирода ва марҳаматнинг нишонасидир деб атадилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ишчиларни Эрон ислом жумҳуриятига қарши қўзғолон кўтаришга бўлган уринишларнинг барбод бўлишига ишора қилиб, шундай айтдиларки, душманнинг сиёсий ғаламизликларидан бири, бу ишчиларни корхоналарда иш ташлаш ва исён кўтаришга ундаш эди. Аммо, ишчилар уша йилларда ҳиммат ва донолик билан ҳамда қатъиятлик кўрсатиш душманнинг фитналарига чек қўйишди.