БМТдаги Эрон намояндаси: бомбардимон орқали Яман муаммоси ҳал этилмайди
(last modified Tue, 27 Feb 2018 13:39:24 GMT )
феврал 27, 2018 18:39 Asia/Tashkent
  • БМТдаги Эрон намояндаси
    БМТдаги Эрон намояндаси

Бугун БМТдаги Эрон ислом жумҳуриятининг доимий намояндаси Яман бўҳронига бомбардимонлар ва ҳарбий ҳужумлар йўли орқали ечим топиш мумкин эмаслигига ишора қилар экан, Эрон ислом жумҳурияти Яман бўҳронини фақат сиёсий йўл билан ҳал этишни имкони бор деган ақидага эга деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  БМТдаги Эроннинг доимий намояндаси Ғуломали Хушрў Яман тўғрисида Россия федерацияси таклиф қилган резолюцияни ратификацияи этилганидан кейин  Эронбандбинликка асосланган олдинги  иддаоларни такрор этилиши ва янги сенарияларни намойиш берилиши фақат Яманга қарши тажовузлар ва ҳужумларга кумаклашишини баён этар экан,  3 йил давомидаги тўхтовсиз ва ваҳшиёна ҳужумлар, тажовузлар ва бомбардимонлар Яманда инсоний фожиаларга сабаб бўлган деб изоҳлади.

Кеча БМТ Хавфсизлик кенгаши  Яманга қарши иккита резолюция лойиҳаларини кўриб чиқиш учун  йиғилиш ўтказди. Биринчи резолюция лойиҳаси Яманга Теҳрон давлати қурол -яроқлар етказиб бермоқда деган асоссиз иддаолар ортидан Эронга қарши босимларини кучайтириш мақсадида Британия томонидан таклиф этилганди, аммо бу резолюция Россия томонидан вето қилинди.

 Икки резолюция лойиҳаси 2019 чи йилга қадар Яманга қўлланган қурол- яроқ бўйича санкцияларни ўзайтириш учун Россия томнидан ўртага қўйилди. Бу резолюция БМТ Хавфсизлик кенгашининг  барча доимий ва доимий бўлмаган аъзоларининг қўллаб қувватлаши билан тасдиқланди.

Ушбу резолюция АҚШ ва Франция ёрдами билан Британия томонидан лойиҳалаштирилганди.

 Ол Сауд режими 2015 чи йилдан бери БАА, АҚШ, Британия ва Франция ҳимоятлари билан Яманга қарши ер, ҳаво ва денгиздан ваҳшиёна ҳужумларини бошлаб давом эттирмоқда.