Ўзбекистон терма жамоасини Карлос Кейруш бошқариши мумкин
(last modified Tue, 27 Feb 2018 14:36:10 GMT )
феврал 27, 2018 19:36 Asia/Tashkent
  • Карлос Кейруш
    Карлос Кейруш

Эроннинг футбол терма жамоасининг бош мураббийси Дубай шаҳрида Ўзбекистоннинг футбол федерацияси раиси билан учрашиши кутилмодқа.

 ФИФА раиси  Жанни Инфантинони пайшанба куни Теҳронга келиши остонасида ахборот манбалари  Эроннинг терма жамоаси бош мураббийси Карлос Кейрушни муҳим бир мулоқот учун  Дубайга сафар қилишини маълум этдилар.

 Кейруш Дубайдаги меҳмонхоналаридан бирида  Ўзбекистоннинг футбол федерацияси раиси   Умид Аҳмаджонов билан учрашиши айтилади.

 Шу ҳафта аввалида  Футбол бўйича жаҳон чемпионатидан кейин  Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш учун Кейруш ва Умид Аҳмадожонов ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқатилганди. Ҳозиргача бу хабарлар рад этилмаган.

 2018 чи йилги Жаҳон кубогидан кейин Карлос Кейрушни Эрон терма жамоасини тарк этишига асос борлиги назарга ташланмоқда.

 У ҳозирдан бошлаб Россияда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатидан кейин Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш учун музокараларни бошлаган.

 

Ёрлиқ