Ҳасан Руҳоний: Эрон ўзининг мудофаа қудрати учун ҳеч ким билан музокара ўтказмайди
(last modified Wed, 28 Feb 2018 13:34:24 GMT )
феврал 28, 2018 18:34 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: Эрон ўзининг мудофаа қудрати учун ҳеч ким билан музокара ўтказмайди
    Ҳасан Руҳоний: Эрон ўзининг мудофаа қудрати учун ҳеч ким билан музокара ўтказмайди

Эрон президентининг таъкидлашича, Эрон ўзининг мудофаа ва ҳарбий соҳадаги ускуналар ва ракеталарни ишлаб чиқариш учун ҳеч кимдан рухсат олмайди ва ушбу масалада ҳеч ким билан музокара ўтказмайди ҳам 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг таъкидлашича, Эрон ўзининг мудофаа ва ҳарбий соҳадаги ускуналар ва ракеталарни ишлаб чиқариш учун ҳеч кимдан рухсат олмайди ва ушбу масалада ҳеч ким билан музокара ўтказмайди ҳам. 

Ҳасан Руҳоний бугун чоршанба куни Эрон жанубидаги Бандараббосда йиғилган одамлар олдида қилган чиқишида шундай айтдики, Эрон ўзининг қўшнилари ва дўст мамлакатлар билан минтақада хавфсизликни ўрнатиш йўлида ҳамкорлик қилишни қабул қилади. Минтақа хавфсизлиги бегоналарга эҳтиёж сезмайди. 

Ҳасан Руҳоний Американинг ўтган бир неча ойлар давомида Эрон халқига зарба бериш учун уринганига ишора қилиб шундай айтдики, АҚШ Эрон юртига зарба беришга ҳаракат қилгани ортидан ўзи жаҳон ҳамжамиятида яккаланиб қолди. Натижада дунё мамлакатлари ва европа давлатлари ҳам Американинг Эронга қарши олиб борган кескин сиёсатини қоралашди. 

Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Эрон миллати ўзининг миллий манфаатлари йўлида ўзининг бор куч имкониятини ишга солиб қатъиятлик кўрсатади. Муқобил томон Эрон ядровий келишувида ўзининг мажбуриятларига амал қилса, Эрон ҳам ўзининг мажбуриятларини тўла ижро этади. Аммо, агарда муқобил томон ўз ваъдасининг устидан чиқмаса, Эрон ҳам ушбу ҳаракатларга ўзининг муносиб жавобини беради ва тегишли чораларни қўллайди.