Инқилоб Раҳбари: бугунги кунда Сурия душманга қарши курашнинг олдинги чизиғига айланган
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i30399-Инқилоб_Раҳбари_бугунги_кунда_Сурия_душманга_қарши_курашнинг_олдинги_чизиғига_айланган
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Суриянинг Вақф вазири ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганида дедиларки, минтақа халқи ва мамлакатлари раҳбарлари қарши курашни давом эттириш қарорига келганида душман ёвуз мақсадига эриша олмайди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 01, 2018 19:08 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари
    Инқилоб Раҳбари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Суриянинг Вақф вазири ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни қабул қилганида дедиларки, минтақа халқи ва мамлакатлари раҳбарлари қарши курашни давом эттириш қарорига келганида душман ёвуз мақсадига эриша олмайди.

Бугун Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  бугунги кунда Сурия мамлакатини душманларга қарши курашнинг олдинги чизиғи эканлигини таъкидлаб, а  Сурия давлатини ҳимоя қилиш барчамиз учун муҳим вазифадир деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек  Суриянинг ҳурматли президенти Башор Асад   буюк  бир шахсият ва зулмга қарши курашувчи инсон сифатида фаолият қилмоқда, у шубҳаланмади ва душман қаршисида тура олди,  бу масала  халқ ва миллат учун жуда муҳимдир деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  ўз сўзларида  зоҳирда  хўрликда яшаётган мусулмон хзақлари аслида улар зулмда ва хўрликда  эмаслар балки уларнинг раҳбалари   зулмда ва хўрликда яшашади.. Ислом ва ўзлигини ҳурмат қилувчи раҳбарларга эга бўлган мамлакат ва халқ албатта ҳурматга сазоовор бўлади. Душманлар ҳам бундай миллат ва халқни мағлуб эта олмайди деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб раҳбари  шунингдек  Исломий Инқилоб ғалабасидан қарйиб 40 йил ўтиб бормоқда. Исломий Инқилоб ғалабасининг биринчи кунидан бери дунё миқёсидаги энг қудратли ва зўравон мамлакатлар  бирлашиб бизларга қарши фитна ва душмналикни бошлашди. АҚШ ҳам, шўролар иттифоқи ҳам  НАТО ҳам минтақадаги реакцион араб давлатлари ҳам бирлашиб бизларга қарши душанона сиёсатлар олиб боришган .Аммо бизлар  нафақат мағлуб бўлмадик балки кундан кунга ривожланиб, тараққиёт сари йўл олдиг деб айтдилар

 Бу  қайси маънони англади? Бу сўзларнинг биринчи маъноси шудирки  буюк қудратлар истайдиган барча нарсалари ва мақсадлари ҳеч қачон амалга оширилмайди. деб таъкидладилар Инқилоб Раҳбари.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бу учрашувда  бу мамала миллатлар фаҳм идрогини ривожлантиради ва бу маърифат уларга умид ва қудрат бағишлайди.Шундай экан  биз ва сиз ва минтақадаги муқовамат кучлари  жиддий қарорга келганимизда душманлар албатта мағлуб бўлади, деб аниқлик киритдилар.