Руҳоний: Эрон тинчлик ва барқарорлик тарафдоридир
-
Руҳоний: Эрон тинчлик ва барқарорлик тарафдоридир
Эрон ўзининг ҳарбий қудратини бошқа мамлакатларга ҳужум қилиш билан мустаҳкамламайди, балки Эрон мудофаа қудрати превентив бўлиб, мамлакат сарҳадларини ҳимоя қилишга мўлжалланган.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон мудофаа қудратини превентив ва минтақанинг хавфсизлиги, барқарорлиги ҳамда тинчлиги учун қаратилган деб атади ва ҳеч ким Эрон мудофаа қудратининг кучайишидан ёки қурол-яроқ ва ракетасидан хавотир олмасин деб таъкидлади.
Ҳасан Руҳоний чоршанба куни давлат ҳайъатининг йиғилишида Эрон ислом жумҳуриятининг иқтисодий, маданий, сиёсий, ижтимоий қудрати ёки ҳарбий қудрати бошқаларга қарши қаратилмаган деб айтди. Унга кўра, Эрон ўзининг ҳарбий қудратини бошқа мамлакатларга ҳужум қилиш билан мустаҳкамламайди, балки Эрон мудофаа қудрати превентив бўлиб, мамлакат сарҳадларини ҳимоя қилишга мўлжалланган.
Эрон президенти минтақанинг айрим давлатлари томонидан Эрондан қўрқитиш учун олиб борилаётган ғаламизлик ҳаракатларига ишора қилиб шундай айтдики, Эрон иззатли бўлишни кўзлайди холос, ҳеч қачон бошқаларга тажовуз қилиш ва зўравонлик қилиш фикрида бўлмаган ва бундан кейин ҳам бундай қарашда бўлмайди.
Ҳасан Руҳоний Сионистик режимнинг минтақадаги жиноятларига ишора қилиб шундай қўшимча қилиб ўтдики, Сионистик режим ўтган 70 йил давомида минтақада уруш ва жангларни ҳамда нотинчликларни келтириб чиқарди ва ҳар куни одамларни оммавий қирғин қилишдан тўхтамайди.