Баҳром Қосемий Ол-Сауднинг Эронга қарши позициясига муносабат билдирди
(last modified Mon, 12 Mar 2018 14:10:45 GMT )
март 12, 2018 19:10 Asia/Tashkent
  • Баҳром Қосемий Ол-Сауднинг Эронга қарши позициясига муносабат билдирди
    Баҳром Қосемий Ол-Сауднинг Эронга қарши позициясига муносабат билдирди

Ол Сауднинг Эронга қарши билдирган охирги позициясига муносабат билдириб шундай айтдики, Ол Сауднинг ушбу позицияси минтақада Арабистоннинг муваффақиятсизликка учраганини англади. 

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ол Сауднинг Эронга қарши билдирган охирги позициясига муносабат билдириб шундай айтдики, Ол Сауднинг ушбу позицияси минтақада Арабистоннинг муваффақиятсизликка учраганини англади. 

Баҳром Қосемий ал-Олам телеканали билан қилган суҳбатида, Саудия Арабистони Ямандаги ботқоқда ботиб қолди дея атди. Унга кўра, Яман халқи ҳужумларга ва қамалга қарамасдан, Ол Саудни ўз мақсадига етишида қаршилик кўрсатишди ва унинг ҳаракатларини барбод қилишди. Шунинг ортидан, Ол Сауд Эронга қарши позицияга ўтди. 

Қосемийнинг таъкидлашича, Эрон Яманга ҳеч қандай қурол-яроқни жўнатмаган. Яманнинг қурол-аслаҳа омборлари собиқ совет иттифоқига тегишли бўлиб, улар собиқ совет иттифоқидан харид қилиб олган ракеталарини такомиллаштиришди. 

Баҳром Қосемийнинг айтишича, Яман бўҳрони фақат сиёсий йўллар билан ва музокара ўтказиш орқали ҳал этилади холос. Унга кўра, Бирлашган араб амирлиги Арабистоннинг Яманга қарата ҳужум қилишида асосий рол ўйнайди. Шунинг учун, Халқаро жиноят суди ушбу мамлакатнинг салбий ҳаракатларига эътибор қаратиши керак. 

Ёрлиқ