Раҳмоний Фазлий: Халқаро муассасалар ўзларининг мажбуриятларини ижро этишда лоқайдликка йўл қуяди
(last modified Wed, 14 Mar 2018 12:49:03 GMT )
март 14, 2018 17:49 Asia/Tashkent
  • Раҳмоний Фазлий: Халқаро муассасалар ўзларининг мажбуриятларини ижро этишда лоқайдликка йўл қуяди
    Раҳмоний Фазлий: Халқаро муассасалар ўзларининг мажбуриятларини ижро этишда лоқайдликка йўл қуяди

Эрон ислом жумҳурияти ҳар доим Бирлашган миллатлар ташкилоти лойиҳаларида фаол иштирок этиш ва наркотик моддаларга қарши курашиш ишларида ҳамкорлик қилиб келади.

Эрон наркотик моддалар билан курашиш штаби бош котибига кўра, Эрон ислом жумҳурияти ҳар доим Бирлашган миллатлар ташкилоти лойиҳаларида фаол иштирок этиш ва наркотик моддаларга қарши курашиш ишларида ҳамкорлик қилиб келади. Аммо, халқаро муассасалар ўзларининг мажбуриятларини ижро этишда лоқайдликка йўл қуяди. 

Абдурризо Раҳмоний Фазлий чоршанба куни Венада бўлиб ўтаётган БМТнинг наркотик моддалар комиссиясининг 61-йиғилишида наркотик моддалар контрабандасига қарши курашишда пешқадам бўлган мамлакатларга халқаро ёрдамларнинг сиёсий мавзуга айланиши ҳақида шундай таъкидладики, Бирлашган миллатлар ташкилоти ва ушбу ташкилотининг жиноятчилик ва наркотик моддаларга қарши курашиш идораси халқаро муассасалар номи остида гиёҳванд моддаларга қарши курашиш учун бошқа мамлакатларга кўмак қилиши керак. 

Эрон ички ишлар вазири ва гиёҳванд моддаларга қарши курашиш штаби бош котибининг қўшимча қилишича, ушбу ёрдамлар наркотик моддаларни искаб топадиган итларга ўхшаган аппаратлар турларига алмаштириш, рентген дастгоҳлари ва разведка маълумотларини тақдим этиш соҳасидаги ёрдамлар доирасида амалга ошириш мумкин. Лекин, халқаро ташкилотлар ўтмишда ва ядровий келишувдан олдин Эронга қарши санкциялар жорий этилганлиги баҳонаси билан ушбу ёрдамлар тақдим этилмаган. 

Ёрлиқ