Баҳром Қосемий: Эроннинг минтақадаги иштироки хавфсизлик учун кўмак қилишга қаратилгандир
(last modified Wed, 14 Mar 2018 14:12:46 GMT )
март 14, 2018 19:12 Asia/Tashkent
  • Баҳром Қосемий: Эроннинг минтақадаги иштироки хавфсизлик учун кўмак қилишга қаратилгандир
    Баҳром Қосемий: Эроннинг минтақадаги иштироки хавфсизлик учун кўмак қилишга қаратилгандир

Эрон ислом жумҳуриятининг Ўрта Шарқдаги мавқеига қарамай Эрон минтақада хавфсизликни таъминлашда ёрдам бериш учун иштирок этиши табийдир. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Эрон ислом жумҳуриятининг Ўрта Шарқдаги мавқеига қарамай Эрон минтақада хавфсизликни таъминлашда ёрдам бериш учун иштирок этиши табийдир. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий чоршанба куни Теҳронда ўтказилган ахборот анжуманидаги чиқишида АҚШ президентининг Эронга қарши янги таҳдидлари ҳақида шундай айтдики, Эрон ўзининг юксак маданияти ва тарихи билан жаҳоннинг ҳамма жойида ижобий қатнашади. 

АҚШ президенти Доналд Трамп сешанба куни Калифорния штатида америкалик мухбирлар олдида қилган чиқишида Эронни Ўрта Шарқнинг ортида турган муаммо дея иддао қилди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг тушунтиришича, Эроннинг Суриядаги маслаҳатли иштирок этиши ҳам хавфсизликни таъминлаш йўлида кўмак қилиш ва ушбу мамлакатда барқарорликни таъминлаш бўлган ва Сурия бўҳронининг имкон қадар тезроқ ҳал бўлишига умид билдирди. 

Баҳром Қосемийга кўра, минтақанинг тинчлигини ва барқарорлигини сақлаш умумий ҳамкорликка эҳтиёж сезади. Афсуски минтақанинг айрим мамлакатлари минтақанинг сулҳ ва хавфсизлиги учун ўз ҳиссасини қўшмайди. 

Ёрлиқ