I Фильм-2 каналининг расмий очилиш маросим бўлиб ўтди
I Фильм-2 канали 24 соат давомида Эрон фильмлари ва сериалларини ҳамда мусиқа ва бошқа дастурларни минтақадаги форсий тилда сўзлашадиган халқлар учун жумладан Афғонистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамда бошқа юртлар учун намойиш этади.
I Фильм-2 канали қўшни форсийзабон мамлакатларнинг маданий иштирок этишларини ривожлантириш ва кучайтириш мақсадида, шанба куни Эрон телерадиокомпанияси раиси ва ушбу ташкилотнинг хорижликлар билан ишлайдиган бўлим бошлиғи иштирокида расмий тарзда очилди.
I Фильм-2 канали Ай фильм видео тармоғи тизимида араб, форс ва инглиз каналлари билан бирга, 24 соат давомида Эрон фильмлари ва сериалларини ҳамда мусиқа ва бошқа дастурларни минтақадаги форсий тилда сўзлашадиган халқлар учун жумладан Афғонистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамда бошқа юртлар учун намойиш этади.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг раиси Абдулали Али Аскарий ушбу каналнинг очилиш маросимида Ай фильм - 2 канали минтақадаги форсий тилда сўзлашадиган халқлар учун кўприк вазифасини ўташга умидвор бўлди ҳамда Ғарб давлатлари томонидан амалга оширилаётган ҳужумларга қарши кураш учун тўсиқ бўлиб туришига умид билдирди.
Эрон телерадиокомпанияси раисига кўра, ушбу ташкилотда хорижликларга доир бўлимдан ташқари ҳам яна 166 та телеканал мавжуд бўлиб, ушбу каналлар минтақадаги форсийзабон халқлар учун муҳим аҳамият касб этади.
Шундан келиб чиқиби, ушбу телеканал ва тармоқларни минтақадаги форс тилида сўзлашадиган мамлакатлар БАДР-5 сунъий юлдоши орқали Эрон тармоқларининг дастурларидан фойдаланишлари учун шароит яратиб бериш керак.
Эрон телерадиокомпаниясининг хорижликлар билан ишлайдиган бўлим бошлиғи Паймон Жабали ҳам ушбу маросимдаги чиқишида шундай айтдики, Ай фильм-2 каналининг таъсис этилиши ушбу бўлимнинг ғояси бўлиб, ушбу канал минтақадаги форсий тилда сўзлашадиган миллатларнинг маданиятига ва цивилизациясига эга бўлган Афғонистон, Тожикистон ва Ўзбекистон халқларига ҳамда бошқа халқларга мўлжалланган.