Эрон ва Туркманистон президентларининг иккитомонлама музокаралари бошланди
(last modified Tue, 27 Mar 2018 13:32:34 GMT )
март 27, 2018 18:32 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Туркманистон
    Эрон ва Туркманистон

Ашхобод шаҳрида Эрон ислом жумҳурияти президенти ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўртасидаги иккитомонлама музокаралар бошлангани хабар қилинганди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳонийни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бу мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов расман кутиб олди.

Икки давлат миллий гимни ижро этилганидан кеийн қўшни мамлакатлар  президентлари  бир бирига олий мартабали делегацияларини таништиришди.

Расмий кутиб олиш маросимдан кеийн  икки мамлакат президентлари ва юқори мартабали делегациялари ўртасида  музокаралар бошланди.

Эрон ва Туркманистон  президентлари  музокаралари ва икки мамлакат делегациялари  учрашуви доирасида  икки мамлакат масъуллари бир нечта ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар.

Айтиш жоиздирки, бугун шунингдек Эрон ва Туркманистон президентлари иштирокида матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний эртага Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев билан учрашиб мулоқот қилиш мақсадида Баку шаҳрига йўл олади.

Бугун Эрон президенти Теҳрондан Ашхободга йўл олганидан олдин  бу сафар Туркманистон ва Озарбойжон республикалари президентларининг расмий  даъвати билан амалга оширилаётгани  ва  Эрон давлатининг асли мақсади қўшни мамлакталар билан ўзаро алоқаларни янада кенгайтирш эканлигини таъкидлади.

Руҳоний ўз сўзларида  транзит масаласи, Эрон жануби сувлари- Марказий Осиё- Қафқозни боғлаш ҳардоим муҳим масала эканлиги, чунки  Эрон давлати  Туркманистон ва Озарбойжон республикаси орқали Марказий Осиё ва Қафқоз минтақвалари билан алоқларин йўлга қўйганини таъкидлади.