Исломий Инқилоб соқчилар корпуси босқинчи сионистик режим жиноятларини кескин қоралади
(last modified Sun, 01 Apr 2018 12:53:17 GMT )
апрел 01, 2018 17:53 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб соқчилар корпуси
    Исломий Инқилоб соқчилар корпуси

Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси чиқарган баёнотида АҚШ ва унинг иттифоқчиларини қотил, жинояткор ва сохта сиоинстик режим хавфсизлигини таъмишлаши ва жиноятлоарини қўллаб қуватлашиши самарасиз қолишини эълон қилди.

Кеча Исломий Инқилоб соқчилар корпуси  чиқарган баёнотида  " Қайтиб келиш ҳаққи" номли кўча намойишларда қаннашган фаластинликлардан айримларини сиоинстик режим  томонидан оммавий қирғин этилганлигини кескин қоралаб,  фаластинликларни қону тўпроққа белантирган қотил, жинояткор, босқинчи сионистик режимнинг янги жиноятлари яна бир бор бу  режимни  янги Интифодани шакланиши ҳамда Фаластин исломий муқовамат кучларининг ҳаракатларидан қаттиқ қўрқув ва ваҳшатга тушганлигини кўрсатмоқда деб маълум қилди.

Мазкур баёнтотда келтирилишича,  Ғазо секторида босқинчи ва тажовузкор сиоинстик режим жиноятларини таҳлил этилиши билан  бегоналарга қарам бўлган реакцион айрим араб давлатларини  Фаластан сарзаминини ишғол этилишида бефарқ бўлгани ҳато уни қўллаб қувватлаши, хиёнат қилаётганини била олиш мумкин. Реакцион араб давлатларининг бундай хиёнатлари натижасиз қолиши аниқдлар. Бундан ташқари  бу режимларнинг хиёнат ва жиноятлари Фаластин исломий муқовамат кучлари ва халқини ўйғонишини янада авж олиши билан Ўрта Шарқдаги саратон бези бўлган босқинчи сиоинстик режимини таг -тубидан йўқ бўлиб кетишига замин яратишига сабаб бўлади.

Фаластиннинг Ғазо сектори аҳолиси жума куни тинчлик йўлидаги йирик кўламдаги кўча намойишларини ўтказишди. Сионист ҳарбийлари эса ушбу кўча намойишларида иштирок этаётган намойишчиларга қарата ўқ узишди ва ҳужум қилишди. Натижада эса, 16 киши шаҳид бўлганди.

Ёрлиқ