Алиев: Эрон билан ўзаро инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиршга тайёрмиз
(last modified Sun, 01 Apr 2018 13:28:26 GMT )
апрел 01, 2018 18:28 Asia/Tashkent
  • Эрон билан ўзаро инвестиция ҳамкорлиги
    Эрон билан ўзаро инвестиция ҳамкорлиги

Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев Баку давлати Эрон ислом жумҳурияти билан ўзаро инвестиция ҳамкорлиги кўламини мунтазам кенгайтиришга тайёр эканлигини эълон қилди.

Озарбойжон республикасининг "Тренд" ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Илҳом Алиев  Эрон ва Озарбойжон ўртасидаги қўшма ва ўзаро инвестиция ҳамкорликларини ҳар икки мамлакат манфаатида бўлганини таъкидлаб,  эронлик тожирлар ва пудратчиларни бу мамлакатда фаолият қилишга даъват қилди.

Озарбойжон республикаси президенти  Баку ва Теҳрон ўртасидаги ҳамкорликларини юқори даражада бўлганини таъкидлаб,  ушбу яхши ва алоқалар  минтақа тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашишига сбаб бўлади деб айтди.

Илҳом Алиев  Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги темир йўлларини боғланишини ишора қилар экан,   икки давлат темир йўлини бир- бирига боғланиши  шимол-жануб коридорида муҳим рол ўйнайди ва ҳар икки мамлакат  ушбу лойиҳани амалга оширилиши билан улкан манфаат кўрадилар деб изоҳлади.

Озарбойжон президенти ўз сўзларида  Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги  савдо- иқтисодий ҳамкорликлари  нафақат иккитомонлама балки кўптомонлама шаклида давом этади деб ишонтирди.