Генерал Ҳотамий: Эрон мудофаа қудратини мустаҳкамлашни ўзининг табиий ҳаққи дея билади
(last modified Wed, 04 Apr 2018 12:22:48 GMT )
апрел 04, 2018 17:22 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳотамий: Эрон мудофаа қудратини мустаҳкамлашни ўзининг табиий ҳаққи дея билади
    Генерал Ҳотамий: Эрон мудофаа қудратини мустаҳкамлашни ўзининг табиий ҳаққи дея билади

Эрон ислом жумҳурияти ўзининг мудофаа қудратини ва айниқса ракета соҳасидаги превентив иқтидорини мустаҳкамлашни ўзининг минтақавий қонуний мудофааасидаги табиий ҳаққи деб билади ҳамда ушбу иқтидорни янада кучайтиришга ҳаракат қилади

Эрон қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш ва мудофаа вазирининг таъкидлашича, Эрон ислом жумҳурияти ўзининг мудофаа қудратини ва айниқса ракета соҳасидаги превентив иқтидорини мустаҳкамлашни ўзининг минтақавий қонуний мудофааасидаги табиий ҳаққи деб билади ҳамда ушбу иқтидорни янада кучайтиришга ҳаракат қилади. 

Генерал Амир Ҳотамий бугун чоршанба куни Халқаро хавфсизлик бўйича Москва конференциясидаги чиқишида, Сурия бўҳронини ҳал этишдаги биргаликдаги сиёсий ҳаракатлар ташаббусини таъкидлаб шундай айтдики, Эрон бошқа юртларга бўладиган ҳар қандай тажовузга қарши бўлиб, уларнинг миллий ҳукумати ва суверенитетига эҳтиром кўрсатишни зарурий деб билади.

Шунинг учун, Эрон ислом жумҳурияти минтақавий ҳамкорликда ва ҳамроҳликда Яман сингари мамлакатларнинг мазлум халқларининг азоб-уқубат тортишларининг чек қўйилишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёрдир.

Шунингдек, Эрон мудофаа вазири Американинг яккаҳукмронлиги ва ўзбошимчалик ҳаракатларига қарши эканлигини билдириб, Сионистик режимнинг зўравонлик ва экстремистик ғояларни кенгайтиришда ва беқарорлик ҳамда бузғунчилик ҳаракатларини амалга оширишдаги ролини таъкидлаб шундай қайд этдики, Эрон минтақа мамлакатларига қаратилган айирмачилик, тажовузкорлик ва уларнинг ички ишларига аралашишга доир ҳар қандай ҳаракатларни минтақа давлатлари ва халқларининг манфаатларига ва иродасига зид дея ҳисоблайди.