апрел 04, 2018 18:18 Asia/Tashkent
  • Зариф Ҳамас ҳаракатининг сиёсий идораси раиси билан телефон мулоқотини ўтказди
    Зариф Ҳамас ҳаракатининг сиёсий идораси раиси билан телефон мулоқотини ўтказди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ушбу телефон мулоқотида Ислом дунёсининг ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг Фаластин халқининг қонуний талабларини ҳимоя қилишда ва Сионистик режим томонидан Фаластин юртида охирги кунларда содир этилаётган жиноятларини қоралади

Эрон ташқи ишлар вазири бугун чоршанба куни Фаластин исломий муқовамат ҳаракатининг сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания билан телефон орқали суҳбат ўтказиб, Фаластиннинг мазлум халқи билан бирга эканликларини билдириб,  Эрон ислом жумҳуриятининг Фаластин муқовамат ҳаракатини ҳимоя қилишини таъкидлади. 

Меҳр ахборот агентлиги тарқатган хабарга биноан, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ушбу телефон мулоқотида Ислом дунёсининг ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг Фаластин халқининг қонуний талабларини ҳимоя қилишда ва Сионистик режим томонидан Фаластин юртида охирги кунларда содир этилаётган жиноятларни қоралашдаги қўллаб-қувватлашлари лозимлигига ишора қилиб, Эрон ислом жумҳуриятининг ушбу мавзуни БМТ бош ассамблеясида ва Ислом ҳамкорлик ташкилотида кўтариб чиқиши ҳақида хабар берди. 

Исмоил Ҳания ҳам ушбу телефон суҳбатида Эрон ислом жумҳуриятининг Фаластин халқини ва муқоваматни ҳимоя қилишдаги принципиал сиёсатларини юқори баҳолаб, Сионистик режим ҳарбийларининг жума куни Ғазо секторида амалга оширган жиноятлари ҳақида ҳисобот тақдим этди.  

Ёрлиқ