Руҳоний: Сурия бўҳронини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди
Эрон, Туркия ва Россиянинг Сурия бўҳронини ҳал этишдаги ролини муҳим деб ҳисоблади ва шундай таъкидладики, Сурия бўҳрони тугатиш учун ҳақиқий саъй-ҳаракатлар ва ушбу юртни қайта тиклаш учун керакли шароитларни яратиш ҳамда қочқинларнинг ўзларининг яшаш жойларига қайтишлари
Эрон ислом жумҳурияти президенти Остона музокараларининг жараёни ҳамда Эрон, Туркия ва Россиянинг Сурия бўҳронини ҳал этишдаги ролини муҳим деб ҳисоблади ва шундай таъкидладики, Сурия бўҳрони тугатиш учун ҳақиқий саъй-ҳаракатлар ва ушбу юртни қайта тиклаш учун керакли шароитларни яратиш ҳамда қочқинларнинг ўзларининг яшаш жойларига қайтишлари учун имконият яратиб бериш ишлари учала мамлакатнинг ва халқаро ҳамжамиятнинг диққат эътиборида бўлиши керак.
Ҳасан Руҳоний, чоршанба куни Анқарада Сурия мавзуси бўйича ўтказилган Эрон, Россия ва Туркия президентларининг уч томонлама йиғилишида шундай айтдики, Сурия бўҳрони ҳарбий йўллар билан ёки бўлмасам ташқаридан туриб мажбурий ҳал этиб бўлмайди. Суриянинг келажаги Сурия халқининг демократик сайлови орқали тайинланади.
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, бегоналарнинг Сурия ҳукуматини шакллантиришда ва ушбу мамлакатнинг ички ишларига аралашуви ортидан ушбу юртдаги бўҳрон давом этаверади.
Туркия, Россия ва Эрон давлатлари президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўған, Владимир Путин ва Ҳасан Руҳоний Сурия бўйича қўшма баёнотни имзолашди. Унга кўра, ушбу давлатлар Сурияда тинчликка эришиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишишган.
«Суриядаги низоли томонлар ўртасида ўт очишни узоқ муддатга тўхтатиш ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2254-резолюциясида кўзда тутилган сиёсий жараёнлар амалга оширилиши учун фаол ҳамкорлик қилиш борасидаги қатъий позициямизни тасдиқлаймиз», — дейилган баёнот матнида.
Эрон, Туркия ва Россия яқин вақтлар ичида БМТга Сурия Конституциявий комиссияси фаолиятини йўлга қўйишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирган. Бундан ташқари, президентлар халқаро ҳамжамиятни ушбу мамлакатга қўшимча инсонпарварлик ёрдамлари юборишга чақиришган.