Ўзбекистон ва Эрон иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришни таъкидлади
(last modified Mon, 09 Apr 2018 13:22:15 GMT )
апрел 09, 2018 18:22 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Эрон иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришни таъкидлади
    Ўзбекистон ва Эрон иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришни таъкидлади

Эрон саноат, кон ва тижорат вазири ва Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Теҳрон ва Тошкент иқтисодий алоқаларини кенгайтиришни таъкидлади. 

Эрон саноат, кон ва тижорат вазири Муҳаммад Шариатмадорий бугун душанба куни Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 12-мажлисида шундай айтдики, икки юрт масъулларининг ҳамкорлик қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишдаги саъй-ҳаракатлари Эрон ва Ўзбекистоннинг икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришдаги азму қарорининг қатъий эканлигини кўрсатмоқда. 

Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг 12-мажлисида Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилаётган Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов ҳам икки мамлакатнинг тарихий ва маданий ҳамкорликларига ишора қилиб шундай айтдики, Ўзбекистон Эронни ўзининг минтақадаги ишончли ҳамкори деб билади.

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки мамлакатнинг транзит имкониятларидан фаол ва ўзаро манфаатли фойдаланишни таъминлаш масалалари тилга олинди.

Эслатиб ўтамиз, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг аввалги, 11-мажлиси 2015 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган.

Ёрлиқ