Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлови 500 миллион долларга етказилади
(last modified Tue, 10 Apr 2018 13:51:22 GMT )
апрел 10, 2018 18:51 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон
    Эрон ва Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо иқтисодий ҳамкорликлар ҳажмини 325 миллион доллардан 500 миллион долларга етказилиши ҳақида хабар берди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Жамшид Хожаев  Теҳронда бўлиб ўтган Эрон ва Ўзбекистон савдо- тижорат йиғилишида ушбу хабарни эълон этиши билан,  транзит тарифаларини камайтириш ва юк ташиш борасида  икки мамлакат ўртасида музокаралар  ўтказилганлигини таъкидлади.

Ўзбекистонлик ушбу масъул  ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 320 миллионга долларга етганлигини эълон қилиши билан  жорий йили  савдо- иқтисодий ҳамкорликлар  ҳажмини янада оширилиши ҳақида маълум қилди.

Жамшид Хожаев шунингдек  Ўзбекистон республикаси президентининг таклифига биноан, Теҳрон -Тошкент ўртасидаги авиақатновлар қайта тикланади ва ҳафтада икки марта парвозлар амалга оширилади деб айтди.