Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намози имом хатиби ўтган беш йилдаги муқовамат мўжизасини Суриянинг қонуний давлатининг таназзулга учрашига монеълик қилди деб айтди
Теҳрон жума намози имом хатиби ўтган беш йилдаги муқовамат мўжизасини Суриянинг қонуний давлатининг таназзулга учрашига монеълик қилди деб айтди. Теҳрон жума намози имом хатиби Ҳужжатул Ислом вал Муслимийн Коземи Сиддиқий Сурия давлатини ўзгартириш учун саъй-ҳаракатларни амалга ошираётган Сионистик режим ва мустабидларнинг барча томонлама уринишларига ишора қилиб шундай айтдики, Муқовамат ҳаракати олдинга қараб илдам бормоқда ва тез орада минтақадаги хавф-хатарлар бартараф этилади. Теҳрон жума намози имом хатиби ўз маърузасида, гўдакларни ўлдирадиган Ол Сауд режимининг Ямандаги жиноятларининг давом этиши ва ушбу мамлакатнинг бегуноҳ халқининг қирғин қилиниши ҳақида ҳам сўз очиб шундай айтдики, Саудия арабистони Яманни ва ушбу мамлакат инфратузилмаларини ҳамма томонлама бомбардимон қилишига қарамай, ўз мақсадига ета олмади. Ҳужжатул ислом вал Муслимийн Сиддиқий Ямандаги ташкил этилган сиёсий кенгашни тажовузкорларга қаршисида муқовамат йўлининг давом этиши деб билди ва шундай айтдики, яқин кунларда Яманнинг қонуний давлати ўз мустақиллигини қўлга киритади ҳамда Арабистон ва ушбу давлатнинг хомийлари ўзларинниг қилмишларига яраша жазоларини олишади. Шунингдек, Теҳрон жума намози имом хатиби давлат ҳафталиги ва Эроннинг шаҳид бўлган олдинги бош вазири Муҳаммад Жавод Боҳунарни ҳамда Эроннинг шаҳид бўлган олдинги президенти Муҳаммад Али Рижоийларни хотирлаб ёдга олди ва уларни улуғлади.