Теҳрон жума намози хутбалари
-
Теҳрон жума намози хутбалари
Вашингтон, Телавив ва Риёзнинг шум ҳаракатлари мусулмонлар ўртасида ихтилоф келтириб чиқаришга қаратилган
Теҳрон жума намози имом хатибининг таъкидлашича, Вашингтон, Телавив ва Риёзнинг шум ҳаракатлари мусулмонлар ўртасида ихтилоф келтириб чиқаришга қаратилган.
Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний душманларнинг Исломга зарба беришга қаратилган фитналарига ишора қилиб шундай айтдики, Саудия ваҳобийлик давлатининг ташкил этиш асослари такфирчи тафаккурларни кенгайтириш бўлиб, Исломга зарба бериш ва ихтилоф келтириб чиқариш учун шакланди.
Оятуллоҳ Имомий Кошонийга кўра, Америка қўшма штатлари, Сионистик режим ва Саудия арабистони шаҳидлик мактабини йўқ қилишни ўзларига мақсад қилиб олишган, лекин душманларнинг ғаразларига қарамай, шаҳид бўлиш маданияти кун сайин кенгайиб бормоқда.
Теҳрон жума намози имом хатиби Арабистон валиаҳдининг Эронга қарши баёнотига ишора қилиб шундай айтдики, Риёз ақлсиз ва динсиз валиаҳднинг қўлига тушиб қолди. У Сионистлар ва Америка билан тил топиб улар билан ҳамроҳ эканлигини ошкора эълон қилди.
Оятуллоҳ Имомий Кошонийнинг таъкидлашича, Ислом дунёси АҚШ, Сионистик режим ва Арабистоннинг шум балосига қарши бирлашишлари керак.