Инқилоб муаззам раҳбари: Сурияга қарши ҳужум жиноятдир
(last modified Sat, 14 Apr 2018 12:11:16 GMT )
апрел 14, 2018 17:11 Asia/Tashkent
  • Инқилоб муаззам раҳбари: Сурияга қарши ҳужум жиноятдир
    Инқилоб муаззам раҳбари: Сурияга қарши ҳужум жиноятдир

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун шанба куни эрталаб тизим масъуллари, исломий мамлакатларнинг элчилари ва турли табақадаги инсонлар билан учрашган чоғларида Америка ва  Франция президентилари ҳамда Британия бош вазирини жиноятчи деб атадилар

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Америка қўшма штатлари, Британия ва Франция томонидан бугун эрта тонгда Сурияга қарата амалга оширилган ҳаво ҳужумларини жиноят деб атадилар ва уларнинг химиявий қурол ишлатилганлигига қарши эканликлари бўйича билдирган иддаоларини ёлғон деб айтдилар ва шундай таъкидлаб ўтдиларки, исломий жумҳурият илгаригидек муқовамат ҳаракати билан ёнма-ён туради ва АҚШ ҳам ўзининг минтақадаги мақсадларига эришолмайди ва мағлуб бўлиши муқаррардир. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун шанба куни эрталаб тизим масъуллари, исломий мамлакатларнинг элчилари ва турли табақадаги инсонлар билан учрашган чоғларида Америка ва  Франция президентилари ҳамда Британия бош вазирини жиноятчи деб атадилар ҳамда шундай таъкидладиларки, америкаликлар Ироқ ва Афғонистондаги қилмишлари сингари Сурияда ҳам шу каби жиноятларни содир этиб манфаат кўрмайди. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Америка ва айрим ғарб давлатларининг ҳатти-ҳаракатларини мустамлакачилик ва халқаро диктаторлик деб атади ва шундай қайд этиб ўтидаларки, албатта диктаторлар дунёнинг ҳеч қайси бир жойида муваффақиятга эришмаган ва Американинг минтақадаги режалари амалга ошмайди. 

Ул ҳазрат шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, Американинг мақсади фақат Сурия, Ироқ ва Афғонистон эмас, балки улар Исломга ва ислом умматига зарба беришни мақсад қилишган. Шунинг учун исломий давлатлар АҚШ ва ғарбнинг айрим тажовузкор мамлакатларининг мақсадларига хизмат қилмасликлари керак. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларига кўра, Эроннинг Сурияда ва Осиёнинг ғарбий минтақаларидаги ҳаракатларда иштирок этиши зулмга қарши бўлган муқоваматга ёрдам кўрсатиш бўлиб, ушбу кўмаклар Сурия қуролли кучларига шижоат бағишлади ва АҚШ ҳамда ғарб давлатлари уларнинг ёлланмалари  ва Саудияликлар томонидан ташкил этилган террорчилар устидан ғалаба қозонишига туртки берди. 

Ёрлиқ