Америка, Франция ва Британия томонидан Сурияга қаратилган жиноятлари
(last modified Sun, 15 Apr 2018 06:25:04 GMT )
апрел 15, 2018 11:25 Asia/Tashkent

 Исломий инқилоб муаззам раҳбари Америка қўшма штатлари, Британия ва Франция томонидан шанба куни эрта тонгда Сурияга қарата амалга оширилган ҳаво ҳужумларини жиноят деб атадилар ва уларнинг химиявий қурол ишлатилганлигига қарши эканликлари бўйича билдирган иддаоларини ёлғон деб айтдилар

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Америка, Франция ва Британия томонидан Сурияга қаратилган жиноятларига”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Исломий инқилоб муаззам раҳбари Америка қўшма штатлари, Британия ва Франция томонидан шанба куни эрта тонгда Сурияга қарата амалга оширилган ҳаво ҳужумларини жиноят деб атадилар ва уларнинг химиявий қурол ишлатилганлигига қарши эканликлари бўйича билдирган иддаоларини ёлғон деб айтдилар ва шундай таъкидлаб ўтдиларки, исломий жумҳурият илгаригидек муқовамат ҳаракати билан ёнма-ён туради ва АҚШ ҳам ўзининг минтақадаги мақсадларига эришолмайди ва мағлуб бўлиши муқаррардир. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шанба куни эрталаб тизим масъуллари, исломий мамлакатларнинг элчилари ва турли табақадаги инсонлар билан учрашган чоғларида, Америка ва  Франция президентилари ҳамда Британия бош вазирини жиноятчи деб атадилар ҳамда шундай таъкидладиларки, америкаликлар Ироқ ва Афғонистондаги қилмишлари сингари Сурияда ҳам шу каби жиноятларни содир этиб манфаат кўрмайди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Америка ва айрим ғарб давлатларининг ҳатти-ҳаракатларини мустамлакачилик ва халқаро диктаторлик деб атадилар ва шундай қайд этиб ўтдиларки, албатта диктаторлар дунёнинг ҳеч қайси бир жойида муваффақиятга эришмаган ва Американинг минтақадаги режалари амалга ошмайди. Ул ҳазрат шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, Американинг мақсади фақат Сурия, Ироқ ва Афғонистон эмас, балки улар Исломга ва ислом умматига зарба беришни мақсад қилишган.

     Шунинг учун исломий давлатлар АҚШ ва ғарбнинг айрим тажовузкор мамлакатларининг мақсадларига хизмат қилмасликлари керак. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларига кўра, Эроннинг Сурияда ва Осиёнинг ғарбий минтақаларидаги ҳаракатларда иштирок этиши зулмга қарши турган муқоваматга ёрдам кўрсатиш бўлиб, ушбу кўмаклар Сурия қуролли кучларига шижоат бағишлади ва АҚШ ҳамда ғарб давлатлари уларнинг ёлланмалари ҳамда Саудияликлар томонидан ташкил этилган террорчилар устидан ғалаба қозонишига туртки берди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Америка қўшма штатларининг Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураш олиб боришлари ва ушбу гуруҳни йўқ қилиш бўйича билдирган иддаоларига ишора қилиб шундай айтдиларки, АҚШ президентининг ушбу нутқи ёлғон ва шармандаликдир. Негаки, америкаликлар Саудияликларнинг пуллари билан ИШИД террорчилик гуруҳини Сурия ва Ироқда ташкил этишди ҳамда қаерда керак бўлиб қолганда террорчиларни ҳимоя қилишди ва ИШИД террорчилик гуруҳи қамалда қолган пайтдаларида ҳам уларни ушбу вазиятдан қутқариб қолишди.

     Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, АҚШ ўз иттифоқчилари билан Суриядаги ҳарбий ва фуқаролик объектларига БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциясини олмасдан туриб авиазарбалар бериб, БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқ нормаларини бузди. «Ўн тўртинчи апрель куни АҚШ ўз иттифоқчилари кўмагида Суриянинг қуролли кучлари ва фуқаролик инфратузилмаси объектларига ракета зарбаларини берди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциясини олмасдан туриб, БМТ Низомини бузган ҳолда, халқаро ҳуқуқ нормалари ва принципларига зид равишда суверен давлатга қарши тажовкузкорлик акти юз берди, Сурия эса терроризм билан курашда энг олдинги ўринларда турибди», - дея маълум қилган Путин. "АҚШ ўз ҳаракатлари билан Суриядаги гуманитар ҳалокатни янада чуқурлаштирмоқда, тинч аҳолига азият етказмоқда, етти йил Сурия халқини эзиб келган террорчиларга кўмаклашмоқда, ушбу мамлакат ва умуман минтақада янги қочқинлар тўлқини пайдо бўлишига сабабчи бўлмоқда", — деди у. Россия президенти Сурия атрофидаги вазиятнинг издан чиқиши халқаро муносабатларнинг бутун бошли тизимига ҳалокатли таъсир кўрсатишини билдирди.

    Америка, Франция ва Англия Суриянинг Дума шаҳрида химиявий қурол ишлатилганлигини баҳона қилиб шанба куни Суриянинг турли минтақаларига қарата ҳужум қилди. Бироқ, АҚШ томонидан иддао қилинаётган мавзу, ҳозирга қадар халқаро ҳамжамиятлар томонидан жумладан Химиявий қуролларни тақиқлаш ташкилотининг текширув комитети томонидан тасдиқланмаган. Америка қўшма штатларининг Бирлашган миллатлар ташкилотининг низомига эътиборсизлик муносабатда бўлиши, мисли кўрилмаган бўлиб, АҚШ 2003 йилда ҳам Ироқ юртига қарата ҳарбий юриш қилишни истаганида, тасдиқланмаган иддаоларга таяниб ушбу мамлакатга ҳужум қилди. Ушбу масалага 15 йил ўтган бўлсада, Ироқнинг қатл этилган диктатори Саддамнинг ихтиёрида оммавий қирғин қуроллари борлиги ҳанузгача ўз тасдиғини топмади ва америкаликлар ишғол этиш ҳаракатлари натижасида Ироқда ўз мақсадларига ета олишмади. Американинг Ироқ юртида ҳарбий ҳаракатларни олиб бориши оқибатида, ушбу мамлакатда нотинчликлар авж олди ва кун сайин одамларни қирғин қилиш ҳаракатлари янада кучайди ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳи юзага келди. Ушбу ҳодисалар Афғонистонда ҳам такрорланди. Америка ва унинг иттифоқчиларининг Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларни бошлаганларига 17 йил ўтган бўлсада, лекин ушбу юртда тинчлик ва осойишталик ўрнатилмади. Шунингдек, АҚШ ва иттифоқчиларининг Афғонистондаги ишғолгарлик ҳаракатлари натижасида ИШИД террорчилик гуруҳининг нуфузи ортди ва террорчилик ҳужумлари ҳам тўхтовсиз давом этмоқда.

    Ироқ ва Афғонистондаги тажрибалар ва эндиликда Суриядаги ҳодисалар жаҳон ҳамжамиятига шуни намоён этдики, Америка ва иттифоқчилари минтақа халқалари учун яхши ниятда эмас. Улар ўзларининг манфаатларини хатар остида билишса сохта ва асоссиз айбловлар билан ва БМТ низоми доирасидан ташқарида мустақил давлатларни нишонга олишади. Шу каби ўзбошимчалик ва бирёқламалик  ҳаракатлар уларнинг жиноятларини очиқ ойдин тасдиқлайди. АҚШ, Франция ва Англиянинг Сурияга қарата амалга оширган намойишкорона ҳужумлари Муқовамат ҳаракатининг Шарқий Ғутадаги стратегик ғалабасидан кейин содир этилди. Уларнинг Дума шаҳрида химиявий қурол ишлатилганига доир иддаолари мустақил мамлакатга қарши тажовуз қилиш учун бир баҳона эди. Осиё ғарбининг сиёсий масалалари бўйича эксперти Сабоҳ Зангане бу ҳақда шундай фикр билдирдики, ғарбликлар Дума ва Шарқий Ғутадаги террорчилик гуруҳларининг мағлубиятларини ўз фойдаларига қайтаришлари учун уринишади. Лекин улар ўз мақсадига эриша олмайди. Муқовамат ҳаракати Эрон ислом жумҳурияти ва Сурия ҳамроҳлигида Америка ва унинг иттифоқчилари ҳимоясида бўлган Суриядаги террорчиларни мағлубиятга учратишди. Бугунги кунда Суриядаги ўтган етти йиллик урушдан сўнг ушбу мамлакатнинг сиёсий ва жанг майдонидаги бошқаруви минтақадан ташқарида қудратларнинг ихтиёридан чиқиб кетди. Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлаганларидек, Америка ва уларнинг омилларининг ҳимояларига қарамай муқовамат жабҳаси Сурия ва Ироқга нажот беришди.     

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ