Теҳрон-Тошкент авиарейслари қайта тикланиши кутилмоқда
(last modified Sun, 15 Apr 2018 12:19:38 GMT )
апрел 15, 2018 17:19 Asia/Tashkent
  • Теҳрон-Тошкент
    Теҳрон-Тошкент

Эроннинг савдо- тижоратни ривожлантириш ташкилоти раиси Эрон ва Ўзбекистон вакиллари музокараларида икки мамлакат ўртасида ойида иккита парвозларни йўлга қўйилиши маълум этилди деб айтди

Эроннинг маъдан,тижорат  ва саноат вазири муовини Мужтабо Хусравтож ИСНО ахборот агентлигига берган интервьюида, жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон томони ушбу авиарейсларни очиб беради ва  бундан ташқари икки мамлакат ўртасидаги  виза тартибини соддалаштириш мақсадида Ўзбекистон томонини барча фуқаролар учун виза беришни соддалаштиришга оид таклифи  Эрон давлатига топширилиши кутилмоқда. Бу масалалар  Эрон ислом жумҳурияти президентини Ўзбекистонга уюштирадиган келаси сафарида  имзоланади деб қўшимча қилди.

У шунингдек  транзит ва юк ташиш аҳамиятига тўхталиб, транзит ва юк ташишни кенгайтириш учун янги қонунга киритилган қўшимчалар асосида транзит ширкатларни рақобатдош эттириш мақсадида қўшимча тўловларни бекор этилишини   айтди. Бунга илова  нефт маҳсулотлари ва хом нефтни Ўзбекистонга экспорт этиш борасидаги шартномаларни имзолаш шароити яратилган деб таъкидлади, Хусравтож.

Хусравтож  икки мамлакат ўртасидаги тарифалар системасига ишора қилар экан,  бу тармоқдаги мавжуд камчиликларга барҳам берилади  ва келаси ойлар давомида  тижоратга оид тарифалардаги 27 та маҳсулот рўйхати имзо этилади, янги маҳсулотлар бу рўйхатга киритилади. Бу келишувларнинг барчаси икки  мамлакат президентлари  иштирокида имзоланади деб айтди.

Эроннинг савдо тижоратни ривожлантириш ташкилоти раиси шунингдек  банк системалари соҳасидаги ҳамкорликлар модели борасида  музокаралар ўтказилди.

Аминманки,  ушбу янги моделларни ижро этила бошлангани билан  ҳамкорликларни кенгайтириш заминаси ҳам яратилади деб қайд этди.

 У сўзлаган нутқида,  божхона ҳужжатларга оид электроник маълумотлар алмашув меморандумини имзолаш чорчубасидаги икки мамлакатнинг божхона ҳамкорликлари иккитомонлама савдо-иқтисодий алоқаларини мустаҳкамланишига сабаб бўлишни алоҳида таъкидлади.