Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Биз катта жанг майдонининг ўртасидамиз
(last modified Wed, 18 Apr 2018 13:31:34 GMT )
апрел 18, 2018 18:31 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Биз катта жанг майдонининг ўртасидамиз
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Биз катта жанг майдонининг ўртасидамиз

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни эрталаб Эрон разведка вазирлигининг масъуллари ва мутасаддилари ҳамда вазири билан ўтказган учрашувида муқобил тарафнинг жосуслик хизматларини ушбу қарама-қаршиликларнинг асосий манбаи деб атадилар

Исломий инқилоб муаззам раҳбари исломий жумҳурият тизимига қарши бўлган катта ва мураккаб уруш жабҳасига ишора қилиб шундай айтдиларки, биз бир катта жанг майдонида турибмиз. Унинг бир томонида исломий жумҳурият тизими турган бўлса нарига томонида эса душманларнинг қудратли ва йирик жабҳаси турибди. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни эрталаб Эрон разведка вазирлигининг масъуллари ва мутасаддилари ҳамда вазири билан ўтказган учрашувида муқобил тарафнинг жосуслик хизматларини ушбу қарама-қаршиликларнинг асосий манбаи деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, душманнинг разведка идоралари ўзларининг барча имкониятларига қарамай ҳеч қандай жиддий ўзгаришларни ва номаъқул ишларни амалга ошира олмади. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг таъкидлашича, албатта агар ушбу жангда бепарво бўлиб ғафлатда қолсак мағлуб бўламиз ва агар бефарқлик қилсак зарбага учраймиз. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари мураккаблашган разведка уруши кўламига ишора қилиб шундай айтдиларки, ушбу урушда турли усуллар ва методлар қўлланилади. Жумладан разведка маълумотларини ўғирлаб олиш ва таъсир ўтказиш шунингдек қарор қабул қилиш бўйича ҳисоб-китобдаги ўзгаришлар, одамларнинг ишончини ўзгартириш, иқтисодий ва молиявий тартибсизликларни келтириб чиқариш ва осойишталик ҳамда тинчликни издан чиқариш каби режалар кун тартибида бўлади. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари валюта бозоридаги масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб шундай айтдиларки, ушбу мавзуга диққат билан эътибор қаратилса ташқаридан таъсир ўтказиш ва разведка хизматларининг қўли борлиги ойдинлашади.   

Ёрлиқ