Солеҳий: АҚШ ядровий келишувдан чиқадиган бўлса, Эрон ҳам техник жиҳатдан бутунлай шай ҳолатда турибди
(last modified Sat, 21 Apr 2018 12:15:40 GMT )
апрел 21, 2018 17:15 Asia/Tashkent
  • Солеҳий: АҚШ ядровий келишувдан чиқадиган бўлса, Эрон ҳам техник жиҳатдан бутунлай шай ҳолатда турибди
    Солеҳий: АҚШ ядровий келишувдан чиқадиган бўлса, Эрон ҳам техник жиҳатдан бутунлай шай ҳолатда турибди

Америка ядровий келишувдан чиқадиган бўлса, Эрон ислом жумҳурияти ҳам техник жиҳатдан бутунлай шай ҳолатда турибди

Эрон атом энергетика ташкилотининг раисига кўра, Америка ядровий келишувдан чиқадиган бўлса, Эрон ислом жумҳурияти ҳам техник жиҳатдан бутунлай шай ҳолатда турибди. Натижада эса АҚШ ҳайратда қолади, бу эса муболаға эмас. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Али Акбар Солеҳий бугун шанба куни давлатнинг юқори мартабали расмийлари ва мутасаддилари иштирок этган йиғинда, АҚШнинг Эрон ядровий келишувидан чиқиб кетган тақдирда, Эроннинг  ушбу масала бўйича тайёр эканлиги хусусида шундай таъкидлаб ўтдики, Эрон ислом жумҳурияти истаган пайтида бир қарорга келиши мумкин. Лекин шунга қадар муқобил тарафнинг ақл билан иш юртишига умидвормиз. 

Шунингдек Солеҳий, ядровий тармоқдаги шифохоналар ҳақида тўхталиб шундай айтдики, ядровий энергетика билан фаолият олиб борадиган шифохоналар кун сайин юксалмоқда ва асосий режа ва лойиҳалар амалга ошди. 

Ёрлиқ