Генарал Боқерий: Эрон ҳеч қачон Америка ва унинг иттифоқчиларига таслим бўлмайди
Теҳронда Ҳинд океани бўйидаги мамлакатларнинг денгиз флоти қўмондонларининг олтинчи саммитининг очилиш маросимида, жаҳонда икки қутбли анъанавий тизимнинг аллақачон барҳам топганини ҳамда Шарқ ва Ғарбнинг янги қудратлари юзага чиққанини таъкидлади
Эрон қуролли кучлари бош штаби раисига кўра, Эрон ислом жумҳурияти ҳеч қачон Америка ва унинг иттифоқчиларига таслим бўлмайди ва бўйинсинмайди ҳамда ўз қудратига таяниб қўшнилар билан дўстлик муносабатида бўлади.
Генарал Муҳаммад Боқерий душанба куни Теҳронда Ҳинд океани бўйидаги мамлакатларнинг денгиз флоти қўмондонларининг олтинчи саммитининг очилиш маросимида, жаҳонда икки қутбли анъанавий тизимнинг аллақачон барҳам топганини ҳамда Шарқ ва Ғарбнинг янги қудратлари юзага чиққанини таъкидлаб шундай айтдики, Америка ва айрим қудратлари турли минтақаларга ҳарбий бўлинмаларни сафарбар этиб, ўзининг зўравонлигини кўрсатиб, осойишталикни издан чиқариб тартибсизликларни янада кенгайтирмоқда.
Генерал Боқерийнинг маълум қилишича, АҚШ ИШИД террорчилик гуруҳини ҳимоя қилиб Осиё ғарбининг катта қисмида нотинчликлар келтириб чиқарди ҳамда инсонларнинг қирғин қилинишига ва уларнинг сарсон бўлиб қочқин бўлишларига олиб келди. Америка ва унинг иттифоқчиларининг 14 апрел куни Сурия юртига қарата амалга оширган ҳаво ҳужуми ҳам уларнинг ғайриқонуний ҳаракатларининг очиқ ойдин намунаси эди.
Генерал Боқерийнинг таъкидлашича, Эрон қуролли кучлари терроризмга қарши курашда ривожланган мамлакат сифатида ўзининг тажрибаларини бошқа мамлакатлар билан бўлишишга тайёрдир.