Зариф: АҚШ ядровий келишувдан чиқса, Эрон тинчлик йўлидаги ядровий дастурларини янада ривожлантиради 
(last modified Mon, 23 Apr 2018 13:46:25 GMT )
апрел 23, 2018 18:46 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШ ядровий келишувдан чиқса, Эрон тинчлик йўлидаги ядровий дастурларини янада ривожлантиради
    Зариф: АҚШ ядровий келишувдан чиқса, Эрон тинчлик йўлидаги ядровий дастурларини янада ривожлантиради

Агар Америка ядровий келишувдан чиқиб кетса, Эроннинг энг жиддий варианти бу тинчлик йўлидаги ядровий дастурларини янада ривожлантиришдир 

Эрон ташқи ишлар вазири якшанба куни Американинг ал-Монитор ахборот сайти билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, агар Америка ядровий келишувдан чиқиб кетса, Эроннинг энг жиддий варианти бу тинчлик йўлидаги ядровий дастурларини янада ривожлантиришдир.

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Муҳаммад Жавод Зарифнинг таъкидлашича, АҚШ давлати Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган ядровий келишувидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"нинг ижросидаги ўз мажбуриятларига мутлақо амал қилмади. Шундан келиб чиқиб, Эрон ҳар доим ўзининг миллий манфаатларига асосан қарор қабул қилади. 

Эрон ташқи ишлар вазири Американинг ўтган 15 ой давомида Эроннинг ядровий келишувдан иқтисодий манфаат кўришини олдини олишга қаратилган уринишларига ишора қилиб шундай айтдики, Америка қўшма штатларининг ядровий келишувдан чиқиб кетиши Эрон иқтисодиётига унчалик ҳам таъсир этмайди. 

Муҳаммад Жавод Зариф Германия ва Франциянинг ядровий келишувда Американи ишонтириш мақсадида Эронга нисбатан босим ўтказишга қарата олиб бораётган ҳаракатлари хусусида ҳам тўхталиб шундай айтдики, уларнинг ушбу сиёсатлари хато бўлиб, ушбу мамлакатлар ўзларининг манфаатларини кўзламоқчи бўлса, ундай ҳолда АҚШ президенти Доналд Трампни ишонтиришлари лозим бўладики, Вашингтон ядровий битимдаги ўз мажбуриятларини тўғриликча бажариши талаб этилади.