Руҳоний: Эрон халқи АҚШнинг ҳар қандай фитналари қаршисида тура олишга қодир
-
Руҳоний:
Эрон ислом жумҳурияти президенти дедики, Оқ уй давлати ўз мажбуриятларига риоя қилса ҳам қилмаса ҳам, Эроннинг буюк халқининг Вашингтоннинг барча ёвуз мақсадлари ва фитналарига нисбатан жиддий чора тадбирлар кўриб чиқиб, қарши кураш олиб боришини унутмасин.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон шимоли ғарбидаги Шарқий Озарбойжон маркази Табриз шаҳри халқининг қизғин тўпламида сўзлаган нутқида, минтақада АҚШ, сионистлар ва рекакцион араб режимларининг барча фитналари Эрон ислом жумҳуриятининг тараққиёт ва ривожланиш йўлига заррачадек таъсир ўтказа олмайди деб таъкидлади.
Эрон президенти шунингдек, Оқ уйда турган кимсалар ҳам ўз таъбири билан ўз маданияти, инсонийлиги ва мажбуриятларига риоя қилсалалар ҳам қилмасалар ҳам Эроннинг буюк халқи ҳамда халқнинг намояндаси бўлган исломий жумҳурият давлати уларнинг барча ёвуз мақсадлари ва фитналари қаршисида тура олиб, қатъийлик билан курашишини била олишлари керак деб қўшимча қилди.
Руҳоний сўзлаган ўз нутқида, ҳеч ким буюк Эрон халқини ноумид қила олмайди ва ҳеч бир томон ҳам эронликлар умидини нобуд қила олмайди деб аниқлик киритди.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Табриз халқи тўпламида шунингдек Эрон халқи ва давлати душманлар фитналарига қарши кураш учун барча эҳтимолий босқичлари режалари тузилган, Эорн халқининг мустаҳкам иродаси ҳар қандай муаммоларга ечим топишга қодир деб баён этди.