Эрон, Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги учрашуви
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирларининг уч томонлама учрашувларида иштирок этиш мақсадида кеча шанба куни Москвага сафар қилди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Эрон ташқи ишлар вазирининг Росия, Эрон ва Туркиялик ҳамкасблари билан учрашиб йиғилиш ўтказиш мақсадида Москвага уюштирган сафарига”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Россия, Туркия ва Эрон ташқи ишлар вазирларининг уч томонлама учрашувларида иштирок этиш мақсадида кеча шанба куни Москвага сафар қилди. Ушбу бир кунда ўтказилиши режалаштирилган уч томонлама йиғилишда Сурияда ўқ отишни тўхтатиш масаласи, Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтаётган Остона музокараларининг жараёни ва Суриядага охирги воқеалар кун тартибидан жой олган. Остона музокаралари 2017 йилнинг январ ойида Эрон ислом жумҳурияти ва Россия ташаббуси билан ҳамда Туркия ҳамкорлигида Сурияда оташкесимни ўрнатиш мақсадида бошланган эди. Эрон, Россия ва Туркиянинг саъй-ҳаракатлари билан Остона сулҳ музокаралари шаклланди ва ушбу музокаралар доирасида Сурия бўҳронини ҳал этиш йўлида муҳим ишлар амалга оширилди.
Шу билан бир пайтда, Америка, Саудия арабистони ва Исроил режими террорчилик гуруҳларини ҳимоя қилиб Сурия тизимини ўзгартиришни кўзлаган эди. Бироқ, уларнинг ушбу фитна ва ғаламизликлари ИШИД террорчилик гуруҳининг мағлубиятга учраши ортидан барбод бўлди. Теҳрон, Москва ва Анқаранинг ташаббускорилиги икки муҳим стратегияни яъни ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашиш ва Сурияда етти йиллик уруш ҳамда вайронагарчиликлардан кейин, миллий музокаралар ўтказиш учун замин яратди. Мазкур музокараларнинг стратегик аҳамияти Сурия бўҳронини ҳал этиш учун минтақавий бирлашишга эътибор қаратиш эди.
Халқаро масалалар бўйича эксперт Сергей Бавориннинг маълум қилишича, бугунги кунда террорчилик гуруҳларининг Суриядаги мағлубиятлари ва ўз позицияларини қўлдан бой беришлари Москва, Теҳрон ва Анқара давлатларининг саъй-ҳаракатлари натижаси ҳисобланади. Шу нуқтаи назар билан қаралганда, учала мамлакатнинг Суриядаги ўзгаришлар бўйича хавотирлари ИШИД террорчилик гуруҳидан кейинги даврда, минтақада Ғарбнинг ҳарбий нуфузи янада кенгайиб бориши ортидан келиб чиққанлигини англатади. Албатта, ИШИД террорчилик гуруҳининг минтақадаги тажовузкорлик ҳаракатлари барҳам берилганидан кейинги даврда, стратегиялар ўзгариши мумкинлиги табиийдир. Америка қўшма штатлари айни пайтда Суриянинг шимолида ҳарбий ҳаракатларини давом эттиришини кўзламоқда.
Шунингдек, Туркия ҳам ИШИД террорчилик груҳидан кейин Сурияга нисбатан тутган позициясини ва ўзининг сиёсатларини қайта кўриб чиқияпти. Туркия учун аҳамиятли мавзу шундаки, Туркиянинг Сурия билан кенг миқёсдаги чегараларида хавфсизликни таъминлаш ва барқарорликнинг ўрнатилишидир. Шунга қарамай, Суриядаги воқеалар кўлами Эрон ислом жумҳурияти, Россия федерацияси ва Туркиянинг халқаро ва минтақавий ўзгаришлар доирасида ўзаро бир нуқтада бирлашиш йўлида ҳамкорлик қилиш учун қулай шароит яратди. Ҳар учала мамлакат ҳам турли сабабларга кўра, жумладан ўзларининг тарихий, геополитика манфаатларини ва миллий хавфсизликни сақлаб қолиш мақсадида террорчилар нуфузининг кенгайишига қаршилик қилишади.
Ушбу террорчилар Америка қўшма штатлари томонидан минтақа мамлакатларининг ички ишларига аралашуви ва Сионистик режимнинг ушбу йўналишдаги роли минтақанинг парчаланиб кетишига ва географик жиҳатдан тақсимланишига туртки бермоқда. Россия фанлар академияси қошидаги Ўрта Шарқ институтининг эксперти Елена Дунаевага кўра, Эрон, Россия ва Туркия давлатлари Сурияда тинчликни ўрнатишда муҳим ролни ўз зиммасига олди ва уларнинг охирги бир йил давомидаги саъй-ҳаракатлари Остона сулҳи йиғилишининг биринчи учрашувидан сўнг кўплаб натижаларни берди. Унинг маълум қилишича, Сурия эндиликда муҳим даврни бошдан ўтказмоқда ва ҳозирда бошқа пайтларга қараганда ўз дўстларининг ёрдамларига кўпроқ эҳтиёж сезмоқда.
Айни пайтда, қатъият билан айтиш мумкинки, Эрон ислом жумҳрияти, Россия федерацияси ва Туркия Остона сулҳи музокараларининг хомий мамлакатлари сифатида, Сурия юртида тинчликни ўрнатишда муҳим аҳамият касб этди ва уларнинг ролини ҳеч қандай сабабларга кўра, инкор этиб бўлмайди. Бирлашган миллатлар ташкилотининг Сурия бўйича махсус вакили Стефан Дей Мистуро ўтган ҳафтада қилган чиқишида шундай маълум қилдики, Сочида бўлиб ўтган учрашув Сурия музокараси учун жуда яхши режа бўлиб, ушбу режани тўла амалга ошириш йўлида керакли шароитларни яратиш учун кўмак қилиш лозим бўлади. Шу боисдан, ушбу учала мамлакатнинг ҳар бири ва Бирлашган миллатлар ташкилоти минтақавий сабабларга биноан, Остона музокараларидан кўзланган мақсадларни батамом рўёбга чиқариш учун, ушбу йўлдаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.