Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Америкаликлар минтақадан чиқиб кетишлари керак
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i32952
Исломий инқилоб муаззам раҳбари АҚШнинг Осиё ғарбида жойлашиб олгани ортидан келиб чиқаётган нотинчликлар, тўқнашувлар ва урушларга ишора қилиб шундай таъкидладиларки
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
апрел 30, 2018 17:32 Asia/Tashkent
  • Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Америкаликлар минтақадан чиқиб кетишлари керак
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Америкаликлар минтақадан чиқиб кетишлари керак

Исломий инқилоб муаззам раҳбари АҚШнинг Осиё ғарбида жойлашиб олгани ортидан келиб чиқаётган нотинчликлар, тўқнашувлар ва урушларга ишора қилиб шундай таъкидладиларки

Исломий инқилоб муаззам раҳбари Осиёнинг ғарбий минтақасидан Эрон ислом жумҳурияти эмас, балки Американинг ўзи чиқиб кетиши керак деб таъкидладилар. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун душанба куни эрталаб Иш ва ишчилар куни арафасида минглаб ишчилар ва иш берувчилар билан учрашган чоғларида шундай айтдиларки, Форс кўрфази ва Осиё ғарби бизнинг уйимиз бўлади. Аммо, сиз америкаликлар бу ерда бегонасиз, негаки сизлар ғаламизлик ҳамда фитначилик мақсадларини кўзламоқдасизлар.

Исломий инқилоб муаззам раҳбари АҚШнинг Осиё ғарбида жойлашиб олгани ортидан келиб чиқаётган нотинчликлар, тўқнашувлар ва урушларга ишора қилиб шундай таъкидладиларки, шулардан келиб чиқиб, америкаликлар минтақадан ва Осиё ғарбидан чиқиб кетишлари керак.   

Ул ҳазрат, Америка методларининг бири деб, минтақадаги айрим тушунмайдиган давлатларни, эрксевар ва мустақил Эрон ислом жумҳуриятитининг низомига қарши курашиш учун гиж-гижлаш, минтақа ичида тўқнашувлар ҳамда ихтилофларни келтириб чиқариш деб атади. 

Америка, Саудияликлар ва минтақанинг айрим мамлакатларини Эрон ислом жумҳуриятига қарши туришга чорламоқда. Лекин, агар уларда озгина бўлсада алқ фаросат бўлганида эди, Американинг фитналарига ва ғаламизликларига ишониб, алданиб қолмас эди.