Қозоғистон Эрон билан сайёҳлик соҳасини янада кенгайтиришни кўзламоқда
Нуржон Абдуллаев Табриз шаҳрида икки юртнинг тарихий ва тижорий ҳамкорликларига ишора қилиб шундай айтдики, Остона, Теҳрон билан сайёҳлик йўналишидаги алоқаларни кўламини янада кенгайтиришни кўзламоқда
Қозоғистоннинг Теҳрондаги элчисининг ўринбосари Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги сайёҳлик ва маданий соҳалардаги ҳамкорликларини янада кенгайтиришни истади.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Нуржон Абдуллаев Табриз шаҳрида икки юртнинг тарихий ва тижорий ҳамкорликларига ишора қилиб шундай айтдики, Остона, Теҳрон билан сайёҳлик йўналишидаги алоқаларни кўламини янада кенгайтиришни кўзламоқда ва Эроннинг жозибардорлигини айниқса, Табриз шаҳрини ислом дунёсининг пойтахти сифатида Қозоғистон халқи учун таништириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Қозоғистонлик дипломат, виза тартибининг жорий этилишини, Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги сайёҳларнинг янада кўпроқ ва яхшироқ борди келдилари учун монеълик қилияпти деб айтди ва икки давлат йил охирига қадар икки мамлакат ўртасидаги жорий этилган виза тартибини бекор қилиш бўйича бир қарорга келишлари учун келишиб олганлигини қайд этиб ўтди.