Теҳрон жума намозининг имоми: бизга душманлик қилганлар қаттиқ зарба ейди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i33100-Теҳрон_жума_намозининг_имоми_бизга_душманлик_қилганлар_қаттиқ_зарба_ейди
Америка ва унинг минтақадаги айрим иттифоқчиларининг таҳдидлари Эронни заррача чӯчитмайди. Зеро, биз ишонамиз, улар жангга киришишса, албатти мағлуб бӯлишади.
(last modified 2018-08-22T17:55:00+00:00 )
май 04, 2018 20:50 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намозининг имоми: бизга душманлик қилганлар қаттиқ зарба ейди

Америка ва унинг минтақадаги айрим иттифоқчиларининг таҳдидлари Эронни заррача чӯчитмайди. Зеро, биз ишонамиз, улар жангга киришишса, албатти мағлуб бӯлишади.

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми оятуллоҳ Муҳаммадали Муваҳиди Кирмоний Америка Эронга қарши олиб бораётган сиёсатларига Европа, Саудия Арабистони ва Сионистик режимни ӯзига шерик қилиб олиш ҳаракатида эканлигига ишора қилиб, деди: Эрон Ислом Жумҳурияти қудратлидир ва у мустабид давлатлардан ҳеч қачон енгилмайди.

У шунингдек илова қилди: Ислом куфр  қаршисида мустаҳкам турибди ва Эрон Ислом Жумҳурияти Ислом байроғини баланд кӯтариб турганидан ифтихор қилади.Америка ва унинг шериклари билиб қӯйишсин,Ҳақ жабҳасига қарши кураш уларга мағлубиятдан бошқа нарса келтирмайди.