Руҳоний: Ядровий келишув Эрон буюк миллатининг дипломатик қудратини намоён этадиган рамз ҳисобланади
Эрон мустамлакачи мамлакатларининг босимлари остида эмас, балки Ислом динининг аҳкомларига биноан ва донишмандлар ҳамда мутафаккирларнинг шунингдек раҳбарликнинг фатвоси билан ядровий қуролни ишлаб чиқармайди.
Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, ядровий келишув халқаро битим бўлиб, Эроннинг буюк миллатининг дипломатик қудратини намоён этадиган рамз ҳисобланади.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон шимолий шарқидаги Хуросоний Разавий вилоятининг Нишопур аҳолиси билан учрашган чоғларида шундай айтдики, зўравонлик ва куч билан ҳамда таҳдид ва босимларни ўтказиш билан, Эрон халқини таслим қиламиз деб ўйладиганлар хато қилишади.
Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, Эрон ислом жумҳурияти ядровий қуролларни яратишни кўзламаётганини дунё ҳамжамиятига кўп маротаба эълон қилган. Эрон мустамлакачи мамлакатларининг босимлари остида эмас, балки Ислом динининг аҳкомларига биноан ва донишмандлар ҳамда мутафаккирларнинг шунингдек раҳбарликнинг фатвоси билан ядровий қуролни ишлаб чиқармайди.
Эрон президентига кўра, тинчлик йўлидаги ядровий илмлардан, электр, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, даволаш ва соғлиқни сақлаш соҳаларида фойдаланилади. Шунингдек, Эрон минтақа ва жаҳонга таҳдид қилишни кўзлаган эмас.
Ҳасан Руҳонийга кўра, Эрон халқи миллий қудрат ва матонат йўлида ҳамда тараққиёт ва ўзгаришлар йўлида ўзаро ҳамжиҳат бўлиб, ўз йўлларини давом эттиришади.