Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг бугунги Ислом дунёсининг эҳтиёжлари ҳақидаги баёноти
(last modified Sun, 13 May 2018 06:38:02 GMT )
май 13, 2018 11:38 Asia/Tashkent

Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, ислом оламида илмий ҳаракатлар янада ривожланиши керак ва ислом уммати яна бир бор ўзининг илмий иқтидорига ва цивилизациясининг юксак чўққисига қайтиши керак.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг бугунги Ислом дунёсининг эҳтиёжлари ҳақидаги баёноти”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг таъкидлашича, ислом оламида илмий ҳаракатлар янада ривожланиши керак ва ислом уммати яна бир бор ўзининг илмий иқтидорига ва цивилизациясининг юксак чўққисига қайтиши керак. Негаки, душманлар ва америкаликлар исломий юртларнинг етакчиларига буйруқ беришга қодир бўлишмасин ўз ҳукмини ўтказолмасин. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча шанба куни "Шиаларнинг пайдо бўлиши ва исломий илмларнинг кенгайишидаги роли" мавзуидаги халқаро конгрессда иштирок этувчилар билан учрашган чоғларида Ислом дунёсининг бугунги энг муҳим эҳтиёжларини бирлик ва ҳамжиҳатлик, шунингдек барча соҳаларда илмий юксалиш учун жиддий ҳаракат деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, бугун Ислом дунёсида уйғониш даври юзага келди ва ғарбликларнинг ушбу ислом оламидаги ўзгаришларни инкор этишларига қарамай, ушбу уйғониш исломга янада кўпроқ мойиллик ва бирлашиш учун замин яратмоқда ва порлоқ келажак учун умид бағишламоқда. 

    Исломий инқилоб муаззам раҳбари Ислом дунёсининг яккаҳукмронлар қўли остида қолишининг асосий сабаби деб, илмий жиҳатдан орқада қолиш деб атадилар ва шундай айтдиларки, Ғарб дунёси илмий жиҳатдан кўп асрлар орқада қолишларидан кейин, Ислом дунёсидаги илмий тараққиётдан фойдаланиб, ўзининг илмий қудратини ва бойлигини оширди ҳамда ҳарбий, сиёсий ва тарғибот ишларини кучайтирди. Охир оқибат, мустамлакачилик ҳаракатлари билан исломий мамлакатларнинг вазиятини ҳозирги шароитга олиб келишди. Исломий инқилоб муааззам раҳбари Эрон ислом жумҳуриятининг илмий тараққиёт йўлидаги саъй-ҳаракатларини муваффақиятли намуна сифатида эслаб ўтдилар ва шундай қўшимча қилдиларки, биз ушбу йўлни илм ва билим чегарасигача давом эттирамиз ва Эрон ғарбликларнинг қаршиликларига қарамай, ўзининг илмий ютуқлари ва муваффақиятларини бошқа исломий юртларга тақдим этишда ҳар доим тайёрдир. Ислом дунёси жаҳон тизимининг муҳим қисми ҳисобланади. Шу боис, Ислом оламининг барқарорлиги, тараққиёти ва қудрати жаҳоннинг ривожланиши ва осойишталиги йўлида ассосий вазифани бажаради. Ушбу йўналишда исломий мамлакатлар ўртасида илмий ва  технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилишлари икки жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади.

     Биринчиси, ушбу ҳамкорликнинг аҳамияти иқтисодиётдаги турли секторларнинг илғор ривожланишига асос бўлиб хизмат қиладиган манбанинг ҳақиқий мустақиллигини кучайтириш ва қўллаб- қувватлашдир. Шунингдек, ушбу соҳадаги тараққиётга таъсир ўтказадиган иккинчи жиҳати шундаки, Ислом дунёсида самарали ва умидбахш муҳитни яратиб беришдир. Шундан келиб чиқиб, ушбу иккала кўрсаткичнинг аҳамиятини назарга олиб, исломий ўлкаларнинг илмий ҳамкорлиги зарурий ҳисобланади. Бундай ҳамкорликлар эса, ислом юртлари вазиятини яхшилаш ва фундаментал ўзгаришларни вужудга келтиришга катта туртки беради. Эрон ислом жумҳуриятининг фахр бағишлайдиган ифтихорларидан бири бу, илмий соҳаларда мамлакатнинг фаол иштирок этиши ва ушбу йўлда кун сайин юксалишидир. Ядровий энергетика соҳасида, Нанотехнология, илдиз ҳужайраларини яратиш, коинот илмлари, сунъий юлдошларни коинотга чиқариш каби кўплаб муваффақиятларни қўлга киритиши, Эроннинг сўнги йиллардаги илмий тадқиқот йўлидаги ютуқларидан ҳисобланади. Халқаро илмий марказлар томонидан тақдим этилган ҳисоботларга биноан, Эрон илмий ҳаракатларининг сўнги йиллардаги тезлиги ва юксалиши жаҳоннинг ўртача 13 фоизига тўғри келияпти.

      Россиянинг Ўрта Шарқ ишлари бўйича эксперти Андрей Ефстратов Эрон ислом жумҳуриятининг сўнги йиллардаги технолгия соҳасидаги тараққиёти ва ривожланиши йўлидаги ютуқларига ишора қилиб шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти  илмий ютуқлар бўйича ислом дунёсида биринчи ўринни эгаллади. Эрон Ислом дунёсида илм-фанни ривожлантириш учун исломий мамлакатлар ўртасида ташвиқот дастурларини ҳам илгари сурмоқда ва ушбу йўлда мустафо с.а.в нинг технология ва илм асосини ташкил этишда тегишли чора-тадбирларни ва ҳаракатларни амалга оширди. Ушбу илмий асослар зиёли ва маърифатпарвар олимларни тақдирлаш мақсадида ва илм соҳасида ифтихор бағишловчи намуналарни ҳамда Ислом дунёси учун технологияларни тақдим этиш икки йиллик илмий мусобаларни ўтказиш билан, 30 та исломий мамлакатларнинг илмий соҳадаги 90 нафар машҳур олимлари мезбонлигида ислом динининг азиз ва қадрли пайғамбари Муҳаммад мустафо с.а.в нинг мавлуд кунларида мустафо номли мукофоти тақдим этилади. Шубҳасизки, ушбу мақсадларни рўёбга чиқариш учун фақат илм ва технология соҳасида ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш билан амалга ошади. Ислом дунёси ҳали ҳануз қимматли имкониятларга эгадир. Ушбу имкониятлардан эса, қулай фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўшлади.

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ