Руҳоний: терроризмга қарши курашни кучайтириш, Теҳроннинг минтақадаги сиёсатидир
(last modified Sun, 13 May 2018 11:40:09 GMT )
май 13, 2018 16:40 Asia/Tashkent
  • Руҳоний
    Руҳоний

Эрон ислом жумҳурият президенти Теҳроннинг минтақадаги сиёсатини хавфсизлик, барқарорликни сақлаш, ҳамда терроризмга қарши курашни янада кучайтиришдан иборат эканлигини таъкидлаб, Эрон давлати ИШИД террорчи гуруҳини йўқ қилишда Ироқ давлати ва халқига кўмаклашгани ҳамда бу мамлакат халқини хавфсизлик ва тинчлик соясида сайлов округларига боришларига шароит яратиб берганидан ғоят хурсаддир деб айтди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти  президенти Ҳасан Руҳоний  Теҳрон шаҳрида ўтказилган Эрон ва Шриланканиг олий мартабали делегациялари йиғилишида  АҚШ давлатини бирёқлама ва ўзбошимчалик билан Баржом дастурини тарк этганини Халқаро қонунлар ва ахлоқ принсипларига бутунлай зид эканлигига тўхталиб,  АҚШ давлатини ўз ваъдаларига хилоф амал қилиши эса  Вашингтон давлатини ўз мажбуриятларига риоя қилмаслиги ва унга мутлақо  ишониб бўлмайдиганини яна бир бор исботлаб берди деб қўшимча қилди.

Эрон президенти  ўз ҳақ -ҳуқуқидан маҳрум бўлган халқларга ёрдам кўрсатишни зарурий бир амр эканлигини баён этар экан,  афсус билан айтганда,  Фаластин халқи 70 йилдан бери жиноятлар, зулм- истибдодга юзмаюздир, аммо сионистик режими илгаригидек  жиноят содир этишга  давом бермоқда  деб қайд этди.

Шриланка республикаси президенти Maithripala Sirisena- Майтрипала Сирисена ҳам  бу йиғилишда  Шриланка давлати  Эронга қарши сиёсий ва иқтисодий санкцияларни қўлланишига тарафдорлик қилмайди  ва халқаро қудратлар  Эрон қаршисидаги ўз сиёсатларини қайта кўриб чиқишлари керак деган ақидага эгадир деб айтди.

 У шунингдек  бугунги кунда эрксевар халқларнинг  душманлари инсон ҳуқуқини баҳона қилиб  мамлакатлар мустақиллигига қарши фитналарни кучайтираётганини таъкидлаб дедики,  барча мамлакатлар эркинлик билан  ўз ҳақ -ҳуқуқини қайта тиклаш ҳамда  эркинлик билан ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишлари керак.