Зариф: Брюссел йиғилиши муҳим сиёсий хабар бўлди
(last modified Wed, 16 May 2018 12:34:54 GMT )
май 16, 2018 17:34 Asia/Tashkent
  • Зариф: Брюссел йиғилиши муҳим сиёсий хабар бўлди
    Зариф: Брюссел йиғилиши муҳим сиёсий хабар бўлди

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф чоршанба куни Брюсселдан Теҳронга қайтаётган чоғида шундай айтдики, европаликлар ядровий келишувни сақлаб қолишга қаратилган ишлар тартибини белгилаб олишди.

Эрон ташқи ишлар вазири Брюсселда Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули ва Германия, Англия ҳамда Франция ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтказилган йиғилиш натижасини муҳим сиёсий хабар деб баҳолади. 

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф чоршанба куни Брюсселдан Теҳронга қайтаётган чоғида шундай айтдики, европаликлар ядровий келишувни сақлаб қолишга қаратилган ишлар тартибини белгилаб олишди. Ушбу рўйхат Эрон манфаатларини қанчалик кафолатлаш бўйича қарор қабул қилади. 

Эрон ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, агар ядровий келишув давом эттириладиган бўлса, Брюссел йиғилиши ишларни бошлаш учун муносиб ва муҳим сиёсий хабар бўлди. Унга кўра, келаси ҳафтадан Европада экспертлар даражасида қизғин йиғилишлар бошланади. 

Келаси жума куни Ядровий келишув бўйича қўшма комиссия йиғилиши Англия, Франция, Германия, Россия ва Хитой мамлакатлари иштирокида ташкил этилади ва қўшма комиссия механизми ўз ишини бошлайди. Мазкур йиғилишда АҚШ иштирок этмайди.  

Ёрлиқ