Руҳоний: Байтул муқаддасни сиёсий ўйинлар билан мусулмонлардан ажратиб бўлмайди
(last modified Wed, 16 May 2018 13:40:52 GMT )
май 16, 2018 18:40 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Байтул муқаддасни сиёсий ўйинлар билан мусулмонлардан ажратиб бўлмайди
    Руҳоний: Байтул муқаддасни сиёсий ўйинлар билан мусулмонлардан ажратиб бўлмайди

Масжидул Ақсо ва Байтул Муқаддас барча мусулмонларнинг эҳтиромига сазовордир. Ушбу муқаддас юртни сиёсий ўйинлар билан, бир ярим миллиард мусулмонлар жамиятидан ажратиб бўлмайди. 

Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Масжидул Ақсо ва Байтул Муқаддас барча мусулмонларнинг эҳтиромига сазовордир. Ушбу муқаддас юртни сиёсий ўйинлар билан, бир ярим миллиард мусулмонлар жамиятидан ажратиб бўлмайди. 

Ҳасан Руҳоний чоршанба куни Давлат ҳайъатининг йиғилишида Фаластин халқининг муқовамат ҳаракатларига ишора қилиб шундай айтдики, Сионистик режим ҳар доим бегуноҳ инсонларни ўлдириш ва тажовузкорлик ҳаракатларини кўзлаган.

Ушбу режим ҳарбийлари Накба кунида ҳам Фаластиннинг озод ва мазлум халқини қирғин қилди ва ўнлаб инсонларни шаҳид қилишди ва минглаб одамларни ярадор қилишди. 

Эрон президенти айрим исломий ва араб мамлакатларининг Сионистик режим жиноятларига нисбатан сукут сақлаб жим туришларидан афсусда эканини билдириб шундай айтдики, Фаластин миллати ўз юртлари учун курашади.

Аммо, афсусланарли томони шундаки, айрим ғарб мамлакатлари Сионистик режим жиноятларини қўллаб-қувватлаш учун қонуний мудофаа деган иборадан фойдаланишади. 

Ҳасан Руҳонийга кўра, Эрон ислом жумҳурияти ҳамиша Фаластин халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келган. Эрон ҳар доим тажовузкор ва золимлар қаршисида қатъиятлик билан турган ва якуний ғалаба эса Фаластинликлар томонида бўлади.   

Ёрлиқ