Европалик етакчилар ядровий келишувни сақлаб қолиш учун Софияда йиғилиш ўтказди
(last modified Thu, 17 May 2018 06:37:21 GMT )
май 17, 2018 11:37 Asia/Tashkent

Европа иттифоқининг 28 мамлакат етакчилари Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишув доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”ни сақлаб қолиш учун “Бирдамлик ёндашуви” бўйича келишиб олишди.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

    Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен  эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Европалик етакчиларнинг ядровий келишувни сақлаб қолиш учун Софияда ўтказган йиғилишлари”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Европа иттифоқининг 28 мамлакат етакчилари Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган ядровий келишув доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”ни сақлаб қолиш учун “Бирдамлик ёндашуви” бўйича келишиб олишди. Улар чоршанба куни Болгария пойтахти Софияда ўтказилган йиғилишда 2015 йилда Венада Эрон билан имзоланган ядровий битимни сақлаб қолиш учун ва ушбу битимни ҳимоя қилиш юзасидан ҳамфикр бўлиб якдиллик билан бир қарорга келишди. Европалик етакчиларнинг София йиғилишида бир позицияда бўлишлари, ядровий келишув аъзолари ҳисобланмиш Германия, Франция ва Англия мамлакатларининг Эрон ядровий келишуви доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”ни ҳимоя қилиш йўлидаги мувофиқлашган позициясига қараб амалга ошди.

    Эндиликда ядровий келишувни сақлаб қолиш учун тегишли чора-тадбирларни кўриш ва бошқарувни ўз зиммасига олган Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Федерико Могерини Эронни “Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури”нинг ижросида қолиши учун, унинг нуқтаи назарларини ҳисобга олиб Теҳронни тарғиб қилиш мақсадида, ядровий битимдаги томонлар яъни Европалик учала мамлакатнинг ва Эрон ташқи ишлар вазирларининг қўшма йиғилишларини ташкил этиш каби ташаббуслар билан чиқиб, Эронга иқтисодий ва тижорий кафолатларни бериш учун саъй-ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, европаликлар Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трампнинг ядровий келишувдан чиқишини эълон қилишга қаратилган ҳаракатларини кескин қоралашмоқда. Трампнинг ҳаракатларига қарши энг шиддатли ва кескин танқидни Европа иттифоқи кенгаши раиси Доналд Туск билдирди. Унга кўра, Трампнинг ҳаракатлари кутилмаган ва ҳиссиётга берилган ҳолат бўлди.

    Америка президентининг ядровий келишувдан чиқиши ортидан Европа мамлакатлари Трампнинг қарорига юзма-юз бўлди ва ушбу қарорга эътироз билдиради. Унинг нуқтаи назарига биноан, Эрон ядровий битимда қолар экан, европалик етакчилар ҳам ушбу келишувда қолиш учун бор куч имкониятларини ишга солишлари керак. Албатта Трампнинг ядровий келишувга қарши ҳаракатлари, Европа иттифоқи етакчиларининг тинч океанининг икки томонидаги ўзгармас  манфаатлар ва ҳамжиҳатлик борасидаги олдинги тасаввурларини ва хаёлларини бир четга суриб қўйишга сабаб бўлди. Бунгача, ядровий келишувдаги томонлар яъни европанинг учала мамлакатининг етакчилари Трамп билан учрашиб уни ядровий битимда қолиши учун маслаҳатлашувлар ўтказишди ва уни ишонтиришга ҳаракат қилишди. Айни пайтда улар, Трампнинг ядровий келишувга қарши бўлган истак ва талабларини четлаб ўтишга ҳаракат қилишмоқда.

     Аммо, Трампнинг 8-май кунида кутилмаганда ядровий келишувдан чиқишини эълон қилиши, улар учун ушбу масалани янада яққол равшан қилдики, Америка бошқаларнинг манфаатларини инобатга олмасдан ва ҳатто ўз шерикларининг манфаатларига ҳам эътибор бермасдан фақат бир ёқлама ҳаракат қилади. Табиийки шу каби кескин чоралар ва ёндашувлар Европанинг Америкадан ажралиб янада узоқлашиб кетишига олиб келади. Доналд Туск бу ҳақда шундай айтдики, европаликлар Трампдан миннатдор бўлишлари керак. Негаки, АҚШ президентининг шарофати билан европаликлар ўзларининг илгариги хаёлотларидан ва тасавурларидан юз ўгиришди. Дарҳақиқат, Трамп совуқ урушдан кейинги даврда Европанинг сиёсий ва дипломатик ютуқларининг энг каттаси ва муҳими ҳисобланмиш Эрон билан эришилган ядровий келишувни йўқ қилишни кўзламоқда.

    Германия канцлери Ангела Меркел ядровий битимни халқаро келишув сифатида таъкидлаб, АҚШ ва Европанинг мазкур келишув юзасидан ихтилофларига ишора қилиб шундай айтдики, Эрон ядровий масаласи аҳамиятсиз ва арзимас мавзу эмас. Бошқа томондан эса, Трамп томонидан кўрилган кескин чоралар айниқса Американинг Эронга қарши ядровий санкцияларининг қайта тикланиши ва янги санкцияларни жорий этилиши, Европанинг Эрон билан иқтисодий ва тижорий соҳадаги алоқаларига ва манфаатларига жиддий зарар етказади. Шу билан бирга, европаликлар ядровий келишувнинг барҳам топиши ортидан минтақадаги ва халқаро миқёсдаги барқарорлик ва хавфсизликнинг издан чиқишидан ҳам хавотир олишмоқда. Шунингдек, давлатларнинг халқаро мажбуриятларининг аҳамияти ҳам савол остида қолади. Шулардан келиб чиқиб, Европа давлатлари ядровий келишувни сақлаб қолиш учун бирлик позициясини қабул қилишди.         

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ