Теҳрон жума намози хутбалари
АҚШ элчихонасининг Қудсга кўчирилгани дунёнинг муҳим фожеаларидандир
Теҳрон жума намозининг муваққат имом -хатиби ҳужжатулислом валмуслимин Козим Сиддиқий бугунги хутбаларда Америка элчихонасининг Қудсга кўчирилганини халқаро қонунлар ва фаластинликларнинг ўз она юртларига доир қонуний ҳақларига қарши эканлигини таъкидлаб деди: Фаластинликлар Американинг ушбу амалига қарши оёққа туришди ва сионистларнинг ҳарбийлари уларни оммавий қирғин қилди.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби илова этди: Сионистик режим ҳарбийлари томонидан гуноҳсиз ва яроқсиз фаластинликларнинг ўлдирилгани ушбу ноқонуний режим, Америка ва минтақадаги ҳомийларининг жиноий делосига янги қора варақларни қўшган.
Теҳрон жума намозининг муваққат имом- хатиби ҳужжатулислом валмуслимин Козим Сиддиқий, шунингдек баён этди: Фаластинликларни ўлдиришда сионистик режимнинг амалга оширган ҳаракати ушбу режим заволини тезлаштирган.