Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарини ҳаво ҳужумларига зид ҳарбий база қўмондонлари билан учрашувда билдирган баёнотлари
(last modified Sun, 28 Aug 2016 13:43:12 GMT )
август 28, 2016 18:43 Asia/Tashkent
  • Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари
    Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Эрон армияси Хотамуланбиё (с) номидаги ҳаво ҳужумларига зид ҳарбий база қўмондонларини ўз ҳузурига қабул этганларида, душманлар Эрон халқига қарши ҳужумни бошлаганида қаттиқ зарар кўришини англаб етиши керак деб айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бугун Эрон армияси Хотамуланбиё (с) номидаги ҳаво ҳужумларига зид ҳарбий марказ қўмондонлари ва масъуллари билан учрашганларида ҳар қандай ҳужумларга қарши кураш олиб бориш учун ҳаво ҳужумларига зид системасининг аҳамиятига тўхталиб, Эрон душманларини ёвуз, хақл мустақиллигига қарши ҳамда бадният  ва ярамас деб атадилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида, Эрон ислом жумҳуриятининг мудофаа тизимини кучсизлантиришга уринаётган ушбу душманлар қаршисида  Эрон қуролли кучларини ҳам муносиб даражада тура олишлари ва  тайёр бўлишлари шунингдек душманларнинг хаёлига ҳужум қилиш  келмаслиги учун ўз қудратини ошириши кераклигини қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  барча камчиликлар ва монеаларни бартараф этишда инсоний куч- қудрати, азм иродасини ўта муҳимлигини таъкидлаб,  ҳаво ҳужумларига зид марказлар асосий ва олдинги чизиғнинг бир қисмидир. Эрон ҳарбийлари мшбу муҳим позиция ва мавқеиятнинг қадрига етиб, азм- ирода ва жиддийлигини кўрсатиши билан душманларнинг барча ғаразлари ва ёмон ниятларини олдини олиши зарур деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Эрон халқи ва исломий тузумига нисбаттан душманчиликлар дунёда маълум бўлган барча душманчиликлар шаклидан фарқ қилишини баён этиб, душманлар хусусан зўравон қудратлар ва халқаро сионизм ўта бадният, ёвуз, ярамас, золимларча ва ғайриинсоний ақида ва тафаккурга эгалар. Улар  Эрон халқининг диний эътиқодлари, мустақиллиги ва таслим бўлмаслик ақидаларига душманчилик қилишмоқда деб аниқлик киритдилар.