Эрон ТИВ-и Майк Помпеонинг мантиқсиз сўзларига жавоб қайтарди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i33952
Эрон ТИВ-и чиқарган баёнотида Эронга қарши АҚШ ташқи ишлар вазирининг мантиқсиз изҳороти Вашингтон давлатини ожиз қолганлигининг нишонасидан ўзга нарса бўлмаганига ишора қилиб, Эрон давлатининг нуқтаи назаридан Эронга қарши янги стртегияси деган АҚШ давлати таъбирларида келтирилган бундай айбловнинг барчаси асоссиздир, шунингдек Помпеонинг сўзлари мустақил бир давлат ички ишларида дахолат этиш ҳисобланади деб эълон қилди.
(last modified 2018-08-22T17:55:14+00:00 )
май 22, 2018 19:21 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ-и
    Эрон ТИВ-и

Эрон ТИВ-и чиқарган баёнотида Эронга қарши АҚШ ташқи ишлар вазирининг мантиқсиз изҳороти Вашингтон давлатини ожиз қолганлигининг нишонасидан ўзга нарса бўлмаганига ишора қилиб, Эрон давлатининг нуқтаи назаридан Эронга қарши янги стртегияси деган АҚШ давлати таъбирларида келтирилган бундай айбловнинг барчаси асоссиздир, шунингдек Помпеонинг сўзлари мустақил бир давлат ички ишларида дахолат этиш ҳисобланади деб эълон қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида шунингдек қуйидагича келтирилган:  Майк Помпеонинг мантиқсиз, асоссиз ва ҳақоратли сўзлари ҳамда унинг буюк ва маданиятли Эрон халқи ҳақидаги ножўя гаплари Вашингтон давлатини Эрон қаршисида ожиз қолгани ва  Баржомдаги ўз ваъдаларига амал қилмаган ҳолда ноқонуний ҳатти ҳаракатлари билан оммавий афкорни чалғитиш учун навбатдаги уринишларининг нишонаси ҳисобланади .

Мазкур баёнотда шунингдек  Помпеонинг ёлғон сўзлари яна бир бор  АҚШнинг ғаразли сиёсатлари, маълумотлар тўплашдаги камчиликлари, таҳлил этишда кучсиз эканлиги, ҳамда қарор чиқаришда ҳам жуда катта хатоликларга йўқ қўйганини намойиш этди деб таъкидланган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида  АҚШдаги урушқоқ ва радикал жараёнлар нафақат тарихни билмайди балки тарихдан ҳам сабоқ олишда кучсиздир деб қўшимча қилди.

 Айрим реакцион режимлардан боқша дунё мамлакатларининг барчасининг қарши чиқишгани билан бир пайтда АҚШ режими  Халқаро миқёсидаги  ҳуқуқий ва сиёсий мажбуритларига амал қилмай,  ҳурматизлик кўрсатмоқда. Бу режим  Эронга ўхшаган буюк бир мамлакат учун учун шарт қўйиш ҳаққига эга эмас деб келтирилган Эрон ТИВ- и баёнотида.